Булунғур туман давлат хизматлари маркази янги бинода иш бошлади
02.12.2020 - 16:24Жорий йил 2 декабр куни Булунғур туман давлат хизматлари маркази биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Булунғур тумани ҳокими Баходир Бахрамов, Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси рахбари Мақсуд Қурбонов, нуронийлар, жамоат фаоллари иштирок этишди.