Зиёратгоҳлар

Булунғурнинг тарихи ҳам ўзига хослиги билан  алоҳида  ажралиб туради.  Ислом оламининг муқаддас китобларидан  бири  саналмиш “Ҳадислар”да тарихий  жойларни, зиёратгоҳларни, азиз жойларни, қадамжоларни  ободонлаштириш ишларига бош қўшган эзгу ниятли кишиларнинг, ўша ҳудуддаги халқнинг йўли нурафшон, ишлари  баракали, ҳаёти  омадли, чороғон бўлишлиги, ўша жойларгагина Аллоҳнинг назари тушишлиги  алохида таъкидлаб ўтилган. Туманимизнинг «Эрганакли» маҳалласи «Болғали» қишлоғи  худудида жойлашган Хўжа Ҳофиз Меросий қадамжоси ва ундан 200-250 метр оралиқ масофадаги буюк Соҳибқирон бобомиз Амир Темур қурдирган Шероз ҳарбий қальаси  йирик, нодир маданий мерос объектларидан бири ҳисобланади. Шероз  ҳарбий қалъасида ҳозирга қадар қазишма- қидирув ишлари олиб бориляпти.

 “ШЕРОЗ ҲАРБИЙ ҚАЛЪАСИ”

Туманимизнинг "Эрганакли" маҳалласи, Болғоли қишлоғи  ҳудудида жойлашган Хўжа Ҳофиз Меросий қадамжоси ва ундан 200-250 метр оралиқ масофадаги буюк соҳибқирон бобомиз Амир Темур қурдирган Шероз ҳарбий қальаси  йирик, нодир маданий мерос объектларидан бири ҳисобланади. Қалъада айни шу кунларда  археологлар  томонидан қазишма ишлари олиб бориляпти. Бу тарихий жойлардан "Буюк ипак  йўли"- нинг ўтганлиги  ҳам ўзига хос рамзий маъно касб этади. Узоқ йиллардан буён "Хўжа Ҳофиз" деб номланиб келинаётган ушбу қадамжонинг тарихи кейинги йилларда кенг ва атрофлича ўрганилмоқда. Хўжа Ҳофиз Меросий XV асрнинг иккинчи ярми, XVI асрнинг биринчи ярмида яшаб, ижтимоий-диний ва маданий, адабий соҳаларда ҳам фаолият кўрсатган  машҳур шоир, хаттот, диний давлат арбоби  бўлиб,  "Қуръони карим"ни етти хил қироатда ўқий олган дунёдаги етти алломалардан бири  саналган.

 

Ҳамюртимиз, Ўзбекистон География жамияти аъзоси, фидоий инсон  Сафарали Жалиловнинг Шероз қалъаси, Булунғур тарихи бўйича олиб  борган  кўп  йиллик самарали изланишлари ҳам алоҳида таҳсинга лойиқдир. Ундаги манбалардан, яъни Ибн Арабшохнинг «Амир Темур тарихи» китобидан қуйидаги аниқ фактлар келтирилади:

«Амир Темур 1393йил 22 августдан то 1396 йил 18 июлгача Султон Аҳмадга қарши бўлган уч йиллик урушни тугатиб, ўз мамлакати – Самарқандга қайтади. Кейин Темур Самарқанддан унинг этакларига чиқиб, теварак-атрофларида бир ердан иккинчи ерга кўчиб юради. У Самарқанд атрофида бир қанча жойлар (Султония, Шероз, Боғдод, Дамашқ ва Миср номи билан аталган қишлоқлар) қуриб, уларни юқоридаги сингари дунёдаги улуғ ва пойтахт шаҳарлар номи билан атайди». Кейин бу воқеаларни бошқа тарихий китоблар «солномаси»га таққослаганимизда  унинг 1397 йил март ойидан 1398 йил апрелгача бўлган оралиқ эканини кўрсатди. Шундан сўнг, Шероз қалъаси мўғул босқини даврида вайрон қилинган Бузмажон қишлоғи ўрнида 1397 йил март ойидан бошлаб қурилган экан, деб айтишимизга асос бўлди. Бу тарихий қурилиш Самарқандликлар ва Амир Темур тарихи билан қизиқувчилар учун жуда катта янгилик бўлди. Энг асосийси, биз Булунғурликлар энди «Бизда 1397 йил Амир Темер томонидан бунёд этилган Шероз қалъаси бор», деб бемалол мағрурланишимиз мумкин. (Изоҳ - С.Ж. ники). Ушбу  тарихий жойлардан “Буюк ипак  йўли”нинг ўтганлиги  ҳам ўзига хос рамзий маъно касб этади. Узоқ йиллардан буён “Хўжа Хофиз Меросий” деб номланиб келинаётган ушбу қадамжо – Шероз қалъасининг тарихи кейинги йилларда кенг ва атрофлича ўрганилмоқда.

Кўплаб тарихий китобларда, манбаларда ҳам Боркат (Булунғурнинг тарихий номи) - Булунғур шаҳрининг 3000 ёшдалиги ҳақида илмий жиҳатдан исботланган  аник фактлар келтирилади. Жумладан, Мирзо Улуғбекнинг “Тўрт улус тарихи” китоби ( Т., 1994 й.  347-бет) да  “Шероз қалъаси – Самарқанднинг шарқ тарафида, ундан  4 фарсаҳ (32 км.) нарида жойлашган   Бузможан қишлоғи ўрнида Амир Темур томонидан бино қилинган”лиги айтилади. Тарихчи олим Б. Аҳмедов ҳам ўзининг  “Амир Темур” номли китобида  худди шундай  фикрни билдиради. Яъни, ”Шеъроз -- шу туман маркази. Самарқанднинг шарқида, ундан тўрт фарсаҳ (32 км.) масофада жойлашган шаҳарча”, деб изоҳлаган. Боркат ҳақидаги дастлабки маълумотлар Х асрда яшаган  араб сайёҳи  ибн Хавкалнинг “Китоб сурат  ал-ард”(“Ернинг сурати”китоби  Т., 2011, 210-бет) да ҳам келтириб ўтилган. Бундан ташқари таниқли ёзувчимиз Пиримқул Қодировнинг тарихий мавзудаги  “Бобурнома” романида ҳам  “Шероз қалъаси”, “Булунғур қўрғони”, “Булунғур қўриғи”, каби жумлаларнинг келтирилганлиги туманимиз тарихининг қадимий манбаларга бойлигидан далолат беради. (Ушбу маълумотлар географ  С. Жалиловнинг “Булунғур ҳаёти” рўзномаси, 2021 йил 21 апрель сонидаги “Боркат - Булунғур шаҳри 3000 ёшда” мақоласидан олинди). Шунингдек, Булунғур шаҳри 1800-йилларнинг иккинчи ярмидан сўнг Чор Россияси амалдорларининг хоҳиш-иродаларига кўра “Ростовцево”, кейинчалик “Красногвардейск”, деб номланганлигини хам таъкидлаб ўтишни жоиз, деб билдик.

Манбаларда таъкидланишича, Булунғур туманида Ўрта асрларда хонларнинг “Бедана қўриғи”, деб аталувчи дам оладиган жойи бўлган. Ёзувчи Пиримкул Қодировнинг “Бобурнома” асарини ўқир экансиз, унда “Шероз қалъаси”, “Бедана қўрғони”, “Бедана қўриғи” каби сўз бирикмалари ишлатилганлигининг гувоҳи бўласиз. Бу бежиз эмас, албатта. 1451 йилда Булунғур тумани ҳудудида Самарқанд ҳукмдори Мирзо Абдулло билан  Абу Саид  қўшинлари ўртасида шиддатли жанг бўлган. Жангда Мирзо Абдулло қўшинлари енгилгач, Абу Саид Самарқанд тахтини эгаллаган.

 

ХЎЖА ҲОФИЗ МЕРОСИЙ ЗИЁРАТГОҲИ

 

Хўжа Ҳофиз Меъросий Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институтида сакланаётган тарихий манбааларига кўра 1475 йил 25 сентябрда Булунғур тумани  ҳудудидаги Болғоли қишлоғида таваллуд топган. Мадрасаларда таҳсил олган. Ўша даврнинг Султони бўлган Убайдуллахон хизматига кириб, бош муфтий даражасигача кўтарилган. Султон Убайдуллахон Шайбонийхоннинг иниси бўлиб, Туркистонда туғилган. Хўжа Ҳофиз Меросий 1528 йил 26 октябрда Эроннинг Машҳад шаҳрида вафот этади. Васиятига кўра ўлимидан 6 ойдан кейин Султон Убайдуллахон фармонига кўра жасади  Булунғур туманига олиб келиниб кўмилган.

Хўжа Ҳофиз Меросий қаламига мансуб бўлган, ҳали тўлиқ  ўрганилмаган девонлар ва шеьрий асарлар Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институтида сақланмокда. Бу асарларни ўрганиб, таржима қилиб, келажак авлодларга етказиш  муҳим вазифа саналади. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий мерос объектларини сақлаш ва улардан фойдаланиш илмий ишлаб чиқариш Бош бошқармасининг 2010 йил 14 сентябрдаги буйруғи ва шу бошқарма эксперт гуруҳининг 2010 йил 20 августдаги ҳулосасига кўра Хўжа Ҳофиз Меросий номи билан боғлиқ тарихий жой маданий мерос объектларининг "Диққатга сазовор жойлар" тоифасига олинди ва маҳаллий маданий мерос объектлари кадастр рўйхатига киритилди.

Хўжа  Ҳофиз  Меросий ҳақида маълумот: У XV асрнинг иккинчи ярми, XVI асрнинг биринчи ярмида яшаб, ижтимоий-диний ва маданий, адабий соҳаларда ҳам фаолият кўрсатган  машҳур шоир, хаттот, диний давлат арбоби  бўлиб,  “Қуръони карим”ни етти хил қироатда ўқий олган дунёдаги етти алломалардан бири  саналган. Хўжа Ҳофиз Меъросий Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институтида сақланаётган тарихий манбааларига кўра 1475 йил 25 сентябрда Булунғур тумани  ҳудудидаги Болғали қишлоғида таваллуд топган. Мадрасаларда таҳсил олган. Ўша даврнинг Султони бўлган Убайдуллахон хизматига кириб, бош муфтий даражасигача кўтарилган.  Султон Убайдуллахон Шайбонийхоннинг иниси бўлиб  Туркистонда туғилган. Хўжа Ҳофиз Меросий 1528 йил 26 октабрда Эроннинг Машхад шаҳрида вафот этади. Васиятига кўра ўлимидан 6 ойдан кейин Султон Убайдуллохон фармонига кўра жасади  Булунғур туманига олиб келиб кўмилган. Хўжа Ҳофиз Меросий қаламига мансуб бўлган, ҳали тўлиқ  ўрганилмаган девонлар ва шеьрий асарлар Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институтида сақланмокда. Бу асарларни ўрганиб, таржима килиб, келажак авлодларга етказиш  муҳим вазифа саналади.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий мерос объектларини сақлаш ва улардан фойдаланиш илмий ишлаб чиқариш Бош бошқармасининг  2010 йил 14 сентябрдаги буйруғи ва шу бошқарма эксперт гуруҳининг 2010 йил 20 августдаги ҳулосасига кўра “Хўжа Ҳофиз Меросий” номи билан боғлиқ, тарихий жой маданий мерос объектларининг “Диққатга сазовор” жойлар тоифасига олинди ва маҳаллий маданий мерос объектлари кадастр рўйхатига киритилди.  Бундан ташқари, зиёратгоҳ  ҳудудида 20 сотихга яқин  майдонда шифобахш қум бўлиб бу ерга ёз ойларида туман ҳудудидаги қишлоқлардан, қўшни туманлардан,  қолаверса Жиззах вилоятидан  бел, оёқ оғриқ, бўғин  касалликларига  чалинган  беморлар ташриф этишиб, шифо топишяпти.

Булунғур тумани  мамлакатимиздаги энг қадимий ва йирик  туманлардан бири хисобланади. Табиати мусаффо, ҳавоси тоза, суви мазали, туманнинг чор-атрофи Туркистон тизма тоғлари ҳамда  Ғўбдин тоғи билан қуршалган. Ўз  табиий иқлими, географик  жойлашуви, транспорт коммуникацияси  бўйича  қулай имкониятларга эгалиги ва ҳудуди   асосан  боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчиликка, картошкачиликка  ихтисослаштирилганлиги туманимизга ўзгача салобат, кўркамлик ҳамда бетакрор чирой бахш этади. Туманнинг қоқ  марказидан  оқиб ўтадиган  “Булунғур” ариғи ва унинг бўйидаги “Қизил китоб”га  киритилган 50 га яқин каттаю-кичик булоқлар нафақат туман қолаверса, вилоят  кўрки ҳисобланади. “Булунғур” ариғи тўғрисида 2 та ривоят бор. Биринчиси “Булунғур ” сўзи мўғулча “Булуғар”, яъни, “лойқа сув”, деган маънони англатса, иккинчи ривоятда “Бурулғур” сўзидан олдинган дейилади. Чунки “Булунғур” ариғи Зарафшон водийсидаги энг қадимги ариқлардан бири бўлиб, бошланишидан охригача 90 км.лик масофа бўлиб бурилиб-бурилиб оқади. Шунинг учун ариқнинг номи ”Бурулғур” сўзидан олингани хақиқатга яқинроқ бўлса керак, деб ўйлаймиз. Самарқанд билан Жиззах чегарасидаги  халқ орасида “Виший точка”ибораси билан машхур бўлган “Олий нуқта” худудининг сир-синоатларига нафақат ҳамюртларимиз, хатто  хорижлик сайёхлар ҳам хайратда қолишади. “Олий нуқта” мамлакатимиздаги энг баланд, тарихий жой хисобланиб бу ерда бир кунда тўрт фаслнинг ўзига хос табиати, манзаралари акс этиб туришига  ҳам  гувох бўласиз. Қадимдан “Ғўбдин”, Фозил Йўлдош номли, “Мингчинор”, “Ўзбекистон” хўжаликлари худудидан қишин-ёзин эсиб ўтадиган “Илон ўтди” шамоли танга роҳат бахш этиш баробарида туман табиатини мўтадиллаштириб туради, десак муболаға бўлмайди. Ер юзаси текислик. Иқлими континентал, қуруқ иқлим. Вегетация даври 210-230 кун. Туман худудидан “Булунғур”, Янгибеш, Қораариқ, Қорасув, Полвонарик, Туятортар, Оқтепа, Оқариқ каби ариқлар, каналлар оқиб ўтади. Ери қумлоқ ва бўз тупроқлардан иборат. Тўқайзорлари бор. Ёввойи хайвонлардан бўри, чиябўри, тулки, илонлар ҳамда куён, бўрсиқ, паррандалардан тустовуқ, каклик, беданалар яшайди.

Бу замин лабзи ҳалол, қалби булок сувидек   тоза,  меҳнаткаш,  меҳмондўст, асл соҳибкорлар, боғбонлар, сабзавоткорлар, бир сўз билан айтганда миришкор деҳқонлар юртидир. Шунингдек, туман меҳнаткашларининг  қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш бўйича ҳам  жуда катта имкониятларга, тажрибага, дехкончилик маданиятига эга эканлиги туман салоҳиятини янада оширади.

 

ҒИШТЛИ ОТА

Ғиштли ота қабристони қадимги Баркент (Баракат) шаҳри саройларидан бирининг қолдиқлари.

Баркент эрамиздан олдинги III-V асрларда пайдо бўлиб, эрамизнинг VII-XII асрларида ривожланган ҳунармандчилик, ўз замонасига мос юқори даражадаги саноат тараққиётига эга шаҳарларидан бири саналган. Унинг атрофида қишлоқ хўжалиги ривожланган.

Буюк ипак йўли устида жойлашганлиги сабабли турли карвонлар шаҳар тараққиётига ижобий таъсир кўрсатган.

1986 ва 1990 йилларда Ўзбекистон ва Тожикистон Фанлар академияси археология институтлари ходимлари Ёдгоров, Бирюков, Набоковлар олиб боган изланишларга кўра Баркент шаҳри қолдиқлари 2-3 метр тупроқ қатлами тагида қазишма ишлари чоғида топилган кўплаб ашёлар билан исботлайди

 

 

ФОЗИЛ ЙЎЛДОШ УЙ МУЗЕЙИ

Фозил Йўлдош уй музейи 1986 йилда фахрий журналист Мелибой Рахимовнинг фидокорна меҳнатлари билан ташкил этилган.

Бугунги кунда музей 1988-1990 йилларда шу музей учун қуриб битказилган бинода жойлашган. Бино ичи 5 та кичик бўлимлардан иборат бўлиб, бўлимда бевосита Фозил Йўлдош ўғли ҳаёти билан, ҳамда қишлоқ ҳаёти билан боғлиқ 205 дона экспонатлар мавжуд.

1-хонада 11 та экспонат

2-хонада 46 та экспонат

3-хонада 36 та экспонат

4-хонада 38 та экспонат

5-хонада 70 та экспонат

мавжуд.

 

 

                    ХЎЖАМАЗГИЛ ҚИШЛОҒИНИНГ ТАРИХИ

“Ер устидаги очиқ музей” деб эътироф этилган бу манзилгоҳ Чўян подшолигининг шарқий қисмида жойлашган бўлиб, VII –ХII асрларда чорвадорлар тоғ орасидаги ерларга ўз чорваларини ҳайдаб келиб жойлашган ва тоғолди ўлкаларда ўз маконларини қуриб, бу ерларга “Хўжамазгил” деб ном беришган. Афсоналарга кўра, уч ака-ука – “Ғовсилаъзам” Хўжамазгилга, “Парпи ота” Фармонтепага, кенжа укалари эса Ровотхўжага келиб жойлашган. Гўё бу ака-укаларга “Чорвани ривожлантириш пири” мақоми берилган. Бу афсоналар ичидаги ҳақиқат эса, ўз-ўзидан маълум. Ҳақиқатдан ҳам, “Хўжамазгил” қишлоғи чорвачилик билан ривожланган жой деб номланса, Парпи ота манзилгоҳи одамларнинг даво топиш учун бориб турадиган қадамжосига айланган. Хўжамазгил об-ҳавосининг тозалиги сабаб “Чўянтепа” подшолари бу ерни дам оладиган жойга айлантиришади.

    

Хўжамазгил – тоғли қишлоқ. Туркистон тоғ системасининг ғарбий тармоғини маҳаллий халқ Хўжамазгил тоғи деб атайди. Қишлоқ эса унинг кун ботиш тарафидаги адирларда жойлашган ва шу ном билан аталади. Жой номининг биринчи қисми “хўжа” (арабча) –тор маънода диний-ижтимоий табақа. Улар саидлардан кейинги ўринларда туради. Кенг маънода ислом мамлакатларида ҳукмрон табақа вакили. Номнинг иккинчи қисмидаги “мазгил” – манзил маъносида келади. Демак, Хўжамазгил - “Хўжалар қишлоғи” маъносини билдиради. Бу ерда Хўжамазгил ота зиёратгоҳи бор.       

 

ЎЛКАШУНОСЛИК  МУЗЕЙИ

Булунғур туманидаги 3-умумтаълим мактаби қошида 1984 йилда шу мактабнинг собиқ (марҳум) директори Бўтаев Абирқул домланинг ташаббуси билан “Ўлкашунослик музейи” ташкил этилган.

Айни пайтда музей аҳоли ва ўқувчилар томонидан келтирилган тарихий, этнографик, нуфузматик топилмалар ва турли хил ҳужжатлардан иборат экспонатлардан ташкил топган. Жумладан, музейда ўтган асрларда хонадонларда ишлатилган буюмлар, идишлар, чолғу асбоблари, қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган асбоблар, аёллар тақинчоқлари, ҳар хил танга ва қоғоз пул намуналари, китоблардан иборат мингга яқин намуналар мавжуд.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM