Булунғурда "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди

Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг иқтидор ва имкониятларидан унумли фойдаланиш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан бири саналади. Бинобарин, давлатимиз раҳбари юритаётган сиёсатнинг мазмун-моҳияти ҳам шунда.

 

Бугун Булунғур тумани Соҳибкор маҳалласидаги 20-сонли мусиқа ва санъат мактабида навбатдаги "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди.

 

Учрашув аввалида Булунғур туман ҳокими Баходир Абдуллаевич Бахрамов томонидан бугунги кунда Булунғур туманида ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида олиб борилаётган ишлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида маълумот бериб ўтилди.

 

Учрашув давомида ёшларнинг мурожаатлари, таклиф ва ташаббуслари Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси, Булунғур тумани ҳокими Баходир Бахрамов ҳамда сектор раҳбарлари томонидан тингланди. Учрашув давомида туманнинг турли маҳаллаларидан ташриф буюрган ёшлар томонидан турли мазмундаги жами 95 та мурожаатлар келиб тушди. Билдирилган мурожаатларни имкон қадари қонуний ва жобий кўриб чиқиш юзасидан тегишли мутасаддиларга кўрсатмалар берилди. Қонун доирасида ҳал қилишнинг имкони йўқ бўлган мурожаатлар юзасидан тегишли тавсилар берилди. Шунингдек, иш сўраб мурожаат қилган ва бирор бир ҳунари йўқ, мутахассислиги бўйича бўш иш ўрни мавжуд бўлмаган ёшлар учун туманда ташкил этилаётган бепул касб-ҳунарга ўргатиш курслари таклиф қилинди.

 

Учрашув сўнгида туман ҳокими ёшлар томонидан билдирилган ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиши, зарур ҳолларда қўшимча таклифлар киритилиши лозимлигини, умуман, бугунги учрашвга келган ҳеч бир ёшнинг мурожаати самарасиз қолиб кетмаслиги лозимлигини таъкидлади.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM