Халқаро алоқалар

2018 йилнинг 19-27 сентябр кунлари Италиянинг “Maestro Verde” корхонаси томонидан юборилган таклифга асосан Булунғур тумани ҳокими Б.Бахрамов бошчилигида Делегация хизмат сафарини амалга оширди.

Хизмат сафари давомида, Италия Республикаси Падова шаҳрида “Flor Mart” халқаро кўчатчилик кўргазмасида иштирок этиб ҳамда кўргазмада мамлакатимиз иқлими учун мос келадиган саноатбоп узум навлари ва декаратив дарахт кўчатлари ўрганилди. Падова шахридаги кўчатчилик ва декаратив дарахтларни келгусида туманга кўчатчилик ва декаратив дарахтлар етиштириш юзасидан музокаралар олиб борилди.

Италия Республикасидаги “Роушидо” Кооператив узумчилик компанияси  билан танишилди ва тумандаги мавжуд имкониятлар ҳақида Италиялик тадбиркорга келгусида хамкорлик килиш учун музокаралар олиб борилди. Мазкур узумчилик корхонасидаги етиштирилаётган узум навларини жойига бориб кўрилди. Ушбу корхонани ўрганиш мобайнида мамлакатимиз иқлимига мос навларини танлаб олиб келиш чораларини кўриш режалаштирилди. Шу кунни иккинчи яримида “MARCHI” Pepineres Vivai Viveros компанияси директори билан учрашув ўтказилди ҳамда ишлаб чиқариш  корхонасида фойдаланилаётган техника-технологиялар билан танишилди. “MARCHI” Pepineres Vivai Viveros компаниясидаги ишлаб чиқарилаётган вино ва вино саноати   турларини ўрганилди.

Бундан ташқари “Kuner” корхонаси узумчилик соҳасида ишлов бериладиган узумни кесувчи қайчи ва қўл асбоблари билан делегация вакилларига таништирилди ва бизнес форумлар ўтказилди.

Верона ва Венеция шаҳарларидаги тарихий обидалари, уларнинг турмуш тарзи ҳамда урф одатларли билан яқиндан танишилди. Шаҳарлардаги тарихий биноларнинг архитектураси ва уларнинг маданияти ўрганилди.

 Флоренция шаҳридаги “Scarаbelli Irrigazioni” компанияси билан учрашув ўтказилди ва корхона раҳбари томонидан узумчиликда томчилатиб суғориш системалари ҳақида делегация вакилларига презинтация қилинди ҳамда ушбу технологияни туманимизда қўллаш таклифлари берилди.