Тадбиркорлик субъектлари диққатига!

 Тадбиркорлик субъектлари ва давлат статистика тизими ўртасида амалдаги қонунчиликда белгиланган муносабатларни янада кучайтириш, бевосита, мулоқотлар ташкил этиш орқали уларда юзага келган таклифлар ва муаммоларни ўрганиш, мавжуд муаммоларни тезкор равишда бартараф этиш ва келгусида олдини олиш мақсадида, вилоят статистика бошқармаси ҳамда ҳудудий статистика органлари томонидан ҳар ойда икки марта тадбиркорлик субъектлари иштирокида “Очиқ эшиклар куни” (ҳар ойнинг учинчи чоршанба ва жума кунлари) ташкил қилинади.

Мазкур тадбирлар бевосита бошқарма, туман статистика бўлимларининг раҳбарлари ҳамда масъул ходимлари иштирокида ўтказилади.

“Очиқ эшиклар куни”да иштирок этаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида учраётган муаммоларни муҳокама қилган ҳолда, масъул ходимлар томонидан тегишли тушунтиришлар берилади ва лозим бўлганда муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш чоралари кўрилади.

 

 

Булунғур туман статистика бўлими

Тел: (66)442-23-53

2015-2021 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM