Булунғурда фуқаро отасидан қолган ов милтиғини туман ИИБга топширди

Булунғур тумани ИИБ ҲПБ профилактика катта инспектори катта лейтенант Ж.Мажидов туманнинг «Навбаҳор» маҳалласида аҳолига ота-боболаридан қолган ов қуролларини давлатга топшириш ҳақида тарғибот тадбирларини олиб борган.

Тарғибот тадбирлари давомида шу қишлоқда яшовчи 65 ёшли фуқаро Х.И исмли шахс марҳум отасидан қолган 1 дона, 1 нилли, 16 колибрли,  ИЖ А-9913 рақамли, ишлаб чиқарилган санаси ноаниқ бўлган ўқотар ов қуролини ўз ихтиёри билан туман ИИБга топширган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 248-моддасига мувофиқ қуролни, патронларни, ўқ-дориларни, портловчи моддаларни ва портлатиш қурилмаларини ўз ихтиёри билан топширган жисмоний ва юридик шахс қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликдан озод қилинади.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Рўйхатга олинмаган қуролни, патронларни, ўқ-дориларни, портловчи моддаларни ва портлатиш қурилмаларини ички ишлар органларига ўз ихтиёри билан топшириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига кўра, жисмоний ёки юридик шахс ички ишлар органларига қурол ва (ёки) уларнинг ўқ-дориларини ўз ихтиёри билан топширганлиги учун пул мукофоти билан тақдирланиши, 1974 йилгача ишлаб чиқарилган фуқаровий ўқотар қурол топширган жисмоний шахс эса уни имтиёзли олиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин.

 

Булунғур тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси бошлиғи капитан Назаров Дилшод Насимович

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM