МИБ “@mibuzbot” бот-каналини ишга туширди! (Энди, коммунал тўловларни уйда тўлайсиз, ҳисоблагич кўрсатгичларини фото орқали юборасиз)
08.04.2020 - 13:21Яхши биламизки,
Булунғур туман ҳокимлиги
Расмий веб-сайти
Яхши биламизки,
Бугун Булунғур тумани ҳокими Баходир Бахрамов туман санитария эпидемиалогия осойишталиги маркази ҳамда Санитария эпидемиология назорати инспекцияси Булунғур туман филиали жойлашган биноларни кўздан кечирди, олиб борилаётган ишлар, келгусида олиб борилиши режалаштирилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишлари режаси билан танишди. Хусусан, хоналарнинг жойлашуви, яратиладиган қулайликлар муҳокама қилинди.
Ҳозир юртимизда карантин. Бироқ айни баҳор, ерга чўпни суқсанг боғ бўладиган вақт. Ушбу фурсатларни ғанимат билган туман мажбурий ижро бюроси ходимлари савоб ишга қўл уришди.
Бугун, коронавирус пандемияси туфайли эълон қилинган карантин шароитида туман марказидан узоқ масофада жойлашган маҳаллалар аҳолиси туман марказига келиш учун қийналмаслиги, карантин талабларига тўлақонли риоя этишларига зарурий шарт-шароит яратиш мақсадида туман ҳокими Баходир Бахрамовнинг ташаббусига кўра маҳаллалар бўйлаб кўчма савдо ярмаркалари ташкил этилмоқда.
Халқ депутатлари туман кенгаши ва туман ҳокимлиги "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги қонуннинг 24-моддаси талабларидан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартда қабул қилинган "Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўз муассислигидаги "Булунғур ҳаёти" газетасининг чоп этилишини вақтинча тўхтатиб туришга қарор қилди.
Туман ҳудудида Covid-19 вирусининг тарқалишининг олдини олиш буйича штаб ИИБ биносида ташкил этилган. Штабда куну тун хизмат фаолияти манфаатдор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган.