"Булунғур ҳаёти" газетасининг чоп этилиши вақтинча тўхтатилди

Халқ депутатлари туман кенгаши ва туман ҳокимлиги "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги қонуннинг 24-моддаси талабларидан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартда қабул қилинган "Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўз муассислигидаги "Булунғур ҳаёти" газетасининг чоп этилишини вақтинча тўхтатиб туришга қарор қилди.

 

Газетани унинг расмий веб-сайти (http://bulungurhayoti.uz) ҳамда телеграмдаги канали (https://t.me/bulungurhayoti) орқали кузатиб боришингиз мумкин.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM