Карантин қоидаларини бузган фуқарога 8 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Туман ҳудудида Covid-19 вирусининг тарқалишининг олдини олиш буйича штаб ИИБ биносида ташкил этилган. Штабда куну тун хизмат фаолияти манфаатдор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган.

 “Уйда қолинг” шиори остида туман ҳудудида кенг қамровли тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан; одамлар гавжум жойларда тарғибот ташвиқот баннерлари илинган. Овозли чорлов профилактик тадбирлари олиб борилмоқда. Ушбу тадбирларга туман ИИБдан 1 та МГ ҚБдан 1 та хизмат автомашиналари бириктирилган.

Олиб борилаётган профилактик тадбирларга қарамасдан карантин қоидаларини бузган 83 нафар фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисида кодексининг 54-моддасига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Шундан 1 нафар фуқарога нисбатан 8 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган, 82 нафар фуқароларга нисбатан баъзавий хисоблаш миқдорининг 5 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Туман ҳудудига коронавирус пандемияси кириб келишининг олдини олиш борасидаги профилактик тадбилар давом эттирилмоқда.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM