Янгиликлар

Булунғурда китобхонликка эътибор: кеча ва бугун

Маълумотларга кўра, Булунғур туманидаги илк кутубхона 1939 йилда очилган. 1949 йилга келиб эса кутубхоналар сони 4 та, 1952 йилда 5 та, 1959 йилга келиб 9 тага етган. 1959 йилда туманда 9 та кутубхонадан ташқари яна 7 та жойда кўчма кутубхона ташкил этилган. 1976 йилда “Марказлаштирилган кутубхоналар тармоғи” ташкил этилган. Унда 23 та тармоқ кутубхоналари фаолият кўрсатган.

Ёшлар билан навбатдаги учрашув Каттақишлоқ маҳалласида бўлди

Булунғур туманида ёшлар муаммосини аниқлаш ва уларни ижобий кўриб чиқиш борасида тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, жойларда ўтказилаётган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувларидан ҳам айни шу мақсад кўзланган.

Ҳар биримиз ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларимизни билишимиз керак (Ёҳуд Килдон маҳалласидаги йиғди-йиғдилар ҳақида)

Сўннги кунларда ижтимоий тармоқларда “Дезинфекция, ҳисоблагич текшируви… турли баҳоналар билан пул йиғишга келадиганлар кўпайиб қолди” сарлавҳали хабар тарқалди. Хабарда Булунғур тумани Килдон маҳалласи тўғрисида сўз юритилган.

 

Ҳарбий қисмдаги аскарлар билан учрашув ўтказилди

8 декабр – “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун” ҳамда 9 декабр – “Коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан Булунғур туманидаги ҳарбий қисмларнинг бирида аскарлар билан учрашув ўтказилди.

Булунғурлик ота фарзандлари вояга етгунига қадар бўлган 136 млн. сўмлик алимент пулини тўлаб берди

Мажбурий ижро бюроси Булунғур туман бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор Т.С.дан ундирувчи Ф.Н. фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун даромадларининг учдан бир қисми миқдорида алимент ундириш кўрсатилган.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM