Ёшлар билан навбатдаги учрашув Каттақишлоқ маҳалласида бўлди

Булунғур туманида ёшлар муаммосини аниқлаш ва уларни ижобий кўриб чиқиш борасида тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, жойларда ўтказилаётган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувларидан ҳам айни шу мақсад кўзланган. Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда тумандаги 4 та сектор рахбари томонидан ўтказилаётган бу каби учрашувларда тумандаги корхона ва ташкилотлар, тижорат банклари раҳбарлари ҳам иштирок этишиб, ёшларнинг мурожаатлари шу ернинг ўзида муҳокама қилиниб, зарурий чора-тадбирлар белгилаб олинмоқда.

 

Хусусан, бугун, 9 декабр куни тумандаги 3 умумтаълим мактаби фаоллар залида навбатдаги учрашув бўлиб ўтди. Унда Каттақишлоқ, Олмазор, Навбаҳор, Лалмикор, Ғўбдин маҳаллаларидан ёшлар ўз мурожаатлари билан иштирок этишди.

 

Учрашув давомида 64 нафар ёшлар томонидан турли масалалар бўйича 70 дан ортиқ мурожаатлар қабул қилинди.

 

         Туман ҳокими учрашув якунида ҳар бир мурожаат имкон қадар қисқа фурсатларда, қонуний асосда кўриб чиқилиши ва ҳар бир мурожаат юзасидан ташкилот рахбари шахсан маълумот киритиши лозимлигини таъкидлади.

 

         Тизимли равишда ўтказилиб келинаётган бу каби учрашувлар туманнинг бошқа маҳаллаларида хам режа асосида ўтказилиши белгиланган. Хусусан, жорий йил 12 декабр, шанба куни навбатдаги учрашув тумандаги 18 мактабда ўтказилиши режалаштирилган.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM