Янгиликлар

Булунғурда иқтисодий соҳа ташкилотлари ўртасида ўртоқлик беллашуви ўтказилди

Жорий йил 7 ноябр куни “Шанба – спорт куни” лойиҳаси доирасида Булунғур туманидаги иқтисодий соҳа ташкилотлари ва туман ҳокимлиги иштирокида спортнинг футбол туридан ўртоқлик беллашувлари ўтказилди.

 

Мактабгача таълим ташкилотларидаги камчиликлар кўздан кечирилмоқда

Булунғур тумани ҳокими Баходир Бахрамов тумандаги мактабгача таълим ташкилотларида яратилган шароитлар билан яқиндан танишмоқда. Туман ҳокими 6, 14, 22 мактабгача таълим ташкилотларида бўлиб, тарбиячилар, тарбияланувчилар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди, қандай камчиликлар борлиги, нима ёрдам кўрсатилиши лозимлиги билан қизиқди.

 

“Ёшлар дафтари” борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берилди

Булунғур туман ҳокимлиги аппарат ходимлари учун навбатдаги ўқув соати бўлиб ўтди. Туман ҳокимлиги мажлислар залида ўтказилган ўқув соатида ҳоким ўринбосарлари, гуруҳ раҳбарлари, бош ва етакчи мутахассислар иштирок этишди.

 

Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти раҳбари Самарқандда

Жорий йил 5 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти раҳбари Қирғизбоев Абдуғаффор Каримжонович Самарқанд вилоятига ташрифи аввалида Булунғур туманида бўлди.

Туман ҳокими “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га рўйхатга олинган фуқароларнинг ҳар бири билан суҳбатлашмоқда

Булунғур тумани ҳокими Баходир Бахрамовнинг жойларда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га рўйхатга олинган хотин-қизлар ва ёшлар билан учрашувлари давом этмоқда.

Туман ҳокими мурожаат натижаси юзасидан шахсан фуқаронинг ўзи билан боғланди

Маълумки, Булунғур туманида ҳафтанинг сешанба куни туман ҳокими Баходир Бахрамовнинг қабули ўтказилиши анъанага айланган. Жумладан, бугун, 3 ноябр куни туман халқ қабулхонасида навбатдаги қабул бўлиб ўтди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM