Туман ҳокими мурожаат натижаси юзасидан шахсан фуқаронинг ўзи билан боғланди

Маълумки, Булунғур туманида ҳафтанинг сешанба куни туман ҳокими Баходир Бахрамовнинг қабули ўтказилиши анъанага айланган. Жумладан, бугун, 3 ноябр куни туман халқ қабулхонасида навбатдаги қабул бўлиб ўтди.

Қабул давомида қирққа яқин фуқаролар томонидан турли масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди.

Хусусан, Самарқанд маҳалласи фуқароси Бозор Зайниддинов анор ва павловния кўчатларини кўпайтириш ниятида эканлигини билдириб, ер сўраб мурожаат қилди. Фуқаро мурожаати туман Ер ресурслари бўлими томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилиши ва шунга асосан якуний хулоса қилиниши таъкидланди.

Шунингдек, Амир Темур маҳалласи фуқароси Худаёрхон Бегимқулов Ўзбектелеком АК Самарқанд филиали Булунғур туман Телекоммуникация боғланмаси билан шартнома тузганлиги, бироқ шартнома шартларига мувофиқ яшаш хонадонига интернет тармоғига улаб берилмаётганлиги билдирилди. Туман ҳокими агар шартнома тузилган бўлса, ушбу масала бугун ҳал бўлишини маълум қилди ва натижаси бўйича маълумот бериши учун фуқарога ўз мобил телефон рақамини берди. Худаёрхон Бегимқулов уч соатдан кейин туман ҳокимига қўнғироқ қилиб, мурожаати ижобий ҳал бўлганлигини билдирди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM