Навбатдаги сессия чақирилмоқда
23.03.2021 - 17:39Халқ депутатлари туман Кенгашининг йигирма саккизинчи сессияси 2021-йилнинг 25-март куни соат 10:00 да туман ҳокимлигининг мажлислар залида чақирилмоқда.
Булунғур туман ҳокимлиги
Расмий веб-сайти
Халқ депутатлари туман Кенгашининг йигирма саккизинчи сессияси 2021-йилнинг 25-март куни соат 10:00 да туман ҳокимлигининг мажлислар залида чақирилмоқда.
Бугун юртимизда маҳалла тизимини ривожлантириш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ортиқча бюрократик топшириқлардан халос этиш, самарали фаолият юритиши учун ҳар томонлама шарт-шароит яратиб бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ҳар биримиз ўз фарзандларимизнинг ҳаётда барча қийинчиликларни енгиб ўта оладиган, олдига қўйган мақсадларига мустақил етишадиган бўлиб улғайишини истаймиз. Бунда энг яхши усуллардан бири ҳеч шубхасиз шахматга ўргатишдир! Жисмоний мукаммаллик учун спорт қанчалик муҳим бўлса, ақлий салоҳият учун шахмат шунчалик муҳимдир.
Эртамиз бўлмиш болажонларнинг келажакда маънан етук, жисмонан соғлом инсон бўлиб етишишларида мактабгача таълим ташкилотларининг ўрни муҳим. Ушбу ҳақиқат тан олиндики, мазкур тизим халқ таълими вазирлигидан алоҳида ажралиб чиқди, соҳага эътибор кучайди. Амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида жойларда қамров даражаси тўхтовсиз ортиб бормоқда.
Бола ҳам бир ниҳол мисоли. Келгусида унинг ким бўлиб етишиши ёшлигиданоқ унга берилган таълим ва тарбия билан узвий боғлиқ. Шу сабабдан бугун юртимиз келажаги бўлмиш ёшларга, айниқса уларнинг таълим тарбияси ва бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги сир эмас. Хусусан, айни шу мақсадда бугун таълим тизимида ҳам бир қанча ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ана шундай ислоҳотлардан бири ўқувчи ёшларни мактабда 7-синф давриданоқ касбга йўналтиришга қаратилган.
Бугун ҳудудларни комплекс ривожлантириш ҳақида сўз борар экан, асосий эътибор ишни “маҳаллабай” ташкил этишга қаратилмоқда. Зеро, маҳалла жамиятнинг ўзини-ўзи бошқарувчи энг кичик бўғинларидан биридир. Булунғур туманида ҳам “маҳаллабай” ишлаш борасида ўзига хос тизим яратилган бўлиб, унга кўра, ҳар бир маҳалланинг ихтисослашувидан келиб чиққан ҳолда ўсиш нуқталари белгилаб олинган.