Халқ депутатлари туман Кенгашининг йигирма саккизинчи сессияси 2021-йилнинг 25-март куни соат 10:00 да туман ҳокимлигининг мажлислар залида чақирилмоқда.
Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган:
1. Туманда 2021 йил “Обод қишлоқ” дастури бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари Д.Хабибуллаев, туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникация ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Р.Халжигитов ҳисоботи.
2. “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 10-февралдаги ПФ-6166-сонли “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Б.Мамадияровнинг ҳисоботи.
3. Бошқа масалалар