Коронавирус: Булунғур туманида вазият қандай?

Булунғур тумани худудида мавжуд бўлган 55 та махаллаларда 185700 нафар ахоли истиқомат қилади.

Хозирги кунда туман худудида коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш мақсадида:

-2 та назорат ўтказиш постлари;

-10 та пиёда патруль гурухлари (шундан 6 та кундузги ва 4 та кечки йўналишда жами 20 нафар ходим) ташкил қилинган.

Туман ҳудудида тадбир бошидан 622 нафар фуқаролар тиббий кузатувга олинган бўлиб, шундан 573 нафар фуқаролар тиббиёт бирлашмаси хулосасига кўра кузатувдан чиқарилган. Хозирги кунда туманда 13 та хонадонда истиқомат қилувчи 47 нафар фуқаролар уй шароитида кузатувда бўлиб келмоқда, тиббиёт муассасасида фуқаролар сақланмаяпти.

Уй шароитида карантин кузатувига олинган фуқароларни назорат қилиш мақсадида тиббиёт ҳодимлари билан биргаликда 13 нафар ИИБ ва МГ ҳодимлари жалб этилган.

Туман худудида олиб борилаётган профилактик тадбирларга қарамасдан, ўтган вақт давомида карантин қоидаларини бузган 3423 нафар фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисида кодексининг 54-моддасига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Шундан 7 нафар фуқарога нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган, 3416 нафар фуқароларга нисбатан тузилган маъмурий баённомалар қонуний чора кўриш учун вилоят Санитария Эпидомология Назорати марказига юборилган. Туманда 82 нафар юридик шахсларга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-модлдаси 2-қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Жорий йил 10 июл ҳолатига кўра, “СОVID-19” коронавирус инфекцияси билан карантинга олинган фуқаролар орасидан олти нафарининг коронавирус инфекциясига топширган тест натижалари мусбат чиққанлиги сабабли Самарқанд вилоят юқумли касалликлар шифохонасида стационар кузатувга олинган.

 

Шу ўринда фуқароларга яна бир бор эслатиб ўтамиз: коронавирус хавфи чекингани йўқ! Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлиги учун бефарқ бўлманг! Таваккал қилманг: карантин қоидаларига қатъий риоя қилинг!

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM