Оилавий  мактабгача таълим ташкилотларининг пандемия давридаги фаолияти тўғри йўлга қўйилганми?

Жорий йилнинг 4 июл куни Булунғур туманидаги ЯТТ “Муйсинова Нилуфар” ҳамда ЯТТ “Эшбекова Мухаббат”ларнинг оилавий мактабгача таълим муассасаларида “Оилавий мактабгача таълим ташкилотларининг пандемия шароитида фаолият юритиш тартиби” мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Булунғур туман хокими ўринбосари Б.Ильчиев, Булунғур туман мактабгача таълим бўлими мудири У. Губаева, Булунғур туман СЭО маркази ходими Р.Шомирзаева ҳамда оилавий мактабгача таълим муассасалари рахбарлари иштирок этишди.

Семинар давомида сўзга чиққан туман хокими ўринбосари Б.Ильчиев ҳамда туман мактабгача таълим бўлими мудири У.Губаевалар Республикамизда махсус комиссияси қарорига  муфовиқ  жорий йил 15 июндан  «яшил» ва «сариқ» ҳудудларда хусусий боғчалар фаолияти йўлга қўйилгани, шу муносабат билан  мактабгача таълим ташкилотлари биноларини доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак"лар билан жиҳозлаш, ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши ва ижтимоий масофани сақлаши, таъна ҳарорати 37 С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходим ва тарбияланувчиларнинг машғулотларга киритмаслик чораларини кўриш талабларини семенар қатнашчиларига эслатиб ўтишди.

Шунингдек, туман СЭО маркази ходими Р.Шомирзаева семинар қатнашчиларига оилавий мактабгача таълим муассасаларида санитария-гигиения нормалига риоя қилиш, ошхонани тоза тутиш, хоналарни доимий равишда дизинфекция қилиш тартиби ва қоидалари тўғрисида тушунчалар бериб ўтди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM