Булунғур тумани ҳокими 3 нафар оилани ўз қарамоғига олди.

Булунғур тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Баходир Абдуллаевич Бахрамов сектор ҳудудидаги 3 нафар оилани ўз қарамоғига олди.

 

Туман ҳокими бугун “Мингчинор” ҳамда “Булунғур” маҳаллаларидаги ушбу оилалар хонадонларида бўлиб, уларнинг хонадони, томорқа ер майдонини кўздан кечирди. Оила аъзоларининг бугунги кунда қандай фаолият билан шуғулланаётганлиги,  асосий даромад манбайи билан қизиқди. Хонадон соҳиблари билан суҳбат давомида уларнинг нима билан шуғулланишга иштиёқи борлиги, қандай ёрдам кўрсатилса келгусида ўз шароитини ўзлари эплаб кетиши мумкинлигини ўрганди.

 

Ушбу оилаларни ўрганиш давомида уларга кўрсатилиши лозим бўлган ёрдам тури, миқдори, давомийлиги аниқ белгилаб олинди. Келгусида ушбу оилаларнинг ижтимоий қийин вазиятдан чиқиб кетиши учун шахсан туман ҳокими томонидан зарурий ёрдам кўрсатилади ва доимий назорат қилиб борилади.

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM