Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш масалалари доимий эътибор марказида.

Туманда хотин-қизларни қўллаб қувватлаш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш борасида қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Бунда, айниқса, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш бирламчи устувор вазифалардан бири саналади. Ушбу тоифа хотин-қизларни доимий қўллаб-қувватлаш, мушкул вазиятдан чиқариш мақсадида аввало уларнинг бандлигини таъминлашга алоиҳа эътибор қаратилмоқда.

 

Хусусан, 2020 йил Булунғур туманида ижтимоий қийин вазиятга тушиб қолган, оғир вазиятда яшовчи хотин-қизлардан 20 нафарининг бандлигини таъминлаш дастури тасдиқланган бўлиб, ушбу дастурга кўра хозирги кунда уларнинг бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, уларнинг бугунги кундаги иш фаолияти ўрганилди. Жумладан “Қўнғирот” маҳалласида яшовчи М.З., “Гулобод” маҳалласида А.Ч., “Чорбоғ” маҳалласида яшовчи М.П., “Исори Ўроқли” маҳалласида “Ғ.Л., “Килдон” маҳалласидан Б.Д., “Хўжамазгил” маҳалласидан Б.О. жамоатчилик ишларига, “Чўянтепа” маҳалласида Х.Б. "Хамзаев Жамол" фермер хўжалиги ишчиси, “Булунғурариқ” маҳалласидан С.И. "Бинафша" нодавлат мактабгача таълим ташкилотида, “Зарафшон” маҳалласида яшовчи Б.Т. 20-сонли мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи ёрдамчиси ишларига жалб қилиниб, бандлиги таъминланган. Ўрганиш давомида ушбу хотин-қизларнинг айни кунларда белгиланган иш ўринларида фаолият юритаётганлиги тасдиқланди.

Ушбу оилаларни доимий иш билан бандлиги ҳолати келгусида хам назоратга олиниб, доимий кўллаб-кувватланиши белгиланган.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM