Эльмира Боситханова Булунғур туманида бўлди

Жорий йилнинг 1 май куни Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Эльмира Боситханова Булунғур туманида бўлди.

 

Вазир ўринбосари туманда оила институтини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишлар, кўрилаётган амалий чора-тадбирлар билан яқиндан танишди.

 

Тумандаги тизим масъулларига маҳалла тизимининг оилалар билан иш олиб бориш тартиблари қандай бўлиши кераклиги, ёрдамга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар, маҳалла тизими ва қадриятининг аҳоли ҳаёт тарзига ижобий таъсири ва аҳамиятини янада ошириш ва ёш авлод қалбига чуқур сингдириш борасида кўрсатмалар берилди.

 

Бундан ташқари Эльмира Боситханова 29 апрель куни кучли ёмғир ёғишидан зарар кўрган Булунғур тумани “Ғўбдин” маҳалласидаги 10 нафар оилага ёрдам кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Шу мақсадда улардан 2 нафарининг хонадонда бўлиб, вазиятни яқиндан ўрганди. Оилаларнинг ҳолидан хабар олиб, уларга қандай масалаларда ёрдам кераклиги, нима муаммолари борлиги билан қизиқди. Ушбу оилаларга зарур ёрдамларни кўрсатиш бўйича масъулларга тавсия ва топшириқлар берилди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM