Табиий офат талафотларини тезкор бартараф этиш чоралари кўрилди.

Булунғур туманида 2020 йил 29 апрель куни соат 16:00 дан 16:30 га қадар ёмғир аралаш дўл ёғиши оқибатида туман ҳокимлигига бир қанча ҳудудлардан мурожаатлар келиб тушди. Талафотлар миқдорини аниқлаш ҳамда уларни имкон қадар қисқа муддатда бартараф этиш мақсадида туман ҳокимининг ўринбосари Р.Холжигитов бошчилида дарҳол тезкор ишчи гуруҳ тузилиб, муаммолар жойида ўрганилди.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ, туман ИИБ, туман фавқулодда вазиятлар бўлими, туман “Тоза ҳудуд” ДУК, туман “Сувоқова” ишлаб чиқариш корхонаси ҳамкорлигида ўтказилган ўрганишлар давомида қуйидаги манзилларда муаммолар аниқланиб, улар тезкорлик билан баратаф этилди:

 “Булунғур” маҳалласи Бахши кўчасида 2 та хонадон ховлисига сув кирган бўлиб, 1 та ўт ўчириш машинасида, Соҳибкор  кўчасида 1 та хонадон  уйига сув кирган бўлиб, 1 та тоза худуд машинасида ёрдам кўрсатилди. Алишер Навоий кўчасидаги уйига сув кирган 2 та хонадонга 1 та ўт ўчириш машинаси хизмат кўрсатган бўлса, Сайилгох кўчасида 1 та хонадон ташқи кўчасига сув уюлган бўлиб, 1 та ўт ўчириш машинаси, маҳалладаги Озеркада 1 та “Тоза худуд” ДУК машинаси ёрдамида муаммолар бартараф этилди.

“Гулистон” маҳалласи Фозил Йўлдош кўчасида 3, 3А кўп қаватли уйлар олдига сув йиғилган ва 3 та мезкорпусга, хонадонларга сув кирганлиги аниқланиб, “Сувоқова” ишлаб чиқариш корхонаси малюткаси ёрдамида ариқ қазилиб, ўт ўчириш машинасида сувлар чиқариб олинди.

“Олмазор” маҳалласи Ғўбдин массивида жойлашган наъмунали уй жойлар кўча қисмидан сел оқган, талофатлар аниқланмади.

“Ғўбдин” маҳалласи Лалмикор қишлоғида 35 та хонадондан 11 та хонадон ичкарисига сув кирган, 20 та хонадон ховлисига сув кирган, 1 та тандирхона шикасланган, 1 та хонадонни тўсиқ девори йиқилганлиги аниқланиб, массивда барпо этилаётган сув омборида ишлаётган “САМСУНГ” русумли экскаватор ёрдамида сув қочириш чоралари олиб борилмоқда.

Тумандан ўтувчи М-39 йўли йўналишида 1 та автокран ва 1 та “САМСУНГ” экскаватори ёрдамида сув қочириш ишлари амалга оширилиб, 1 та “Тоза худуд” ДУК самасвал техникаси ёрдамида йиқилган дарахт шохларидан йўлни тозалаш ишлари олиб борилди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM