Булунғур туманида ичимлик сув таъминоти соҳасида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Ичимлик суви таъминоти ва тизими бўйича:

Булунғур тумани бўйича 147 та аҳоли яшаш пунктлари худудларида 177 та сув иншоотларда  184 дона артезиан қудуклари ва жами 423.30 км сув тармоқлари мавжуд бўлиб, шундан:

  • Булунғур тумани марказида 97.23 км,
  • қишлоқ аҳоли пунктларида 325.15 км.

   Шундан 27.13 км қувур таъмир талаб.

Таъминланиш даражаси бўйича:

Туман бўйича жами 55 та маҳаллаларда 182755 нафар аҳолидан марказлашган ичимлик суви билан таъминланган аҳоли сони 122501 нафар аҳоли (67,03%), қолган 

  • 1947 нафар аҳоли (1,07%) бошқа ташкилотлар балансидаги сув иншоотларидан,
  • 58307 нафар аҳоли (31,90%) бошқа алтернатив (булоқ, қудуқ, качалка, саматок) манбалардан фойдаланади.

Туман маркази ичимлик сув таъминоти бўйича:

  «Самарқанд сув таъминоти» МЧЖ Булунғур туман бўлими туман марказидаги 5875 та хонадонда 29376 нафар аҳолидан 5 419 та хонадон ёки 24 973 аҳоли сони ва 263 та улгуржи истеъмолчиларга хизмат кўрсатилади.

  • Хозирги кунда:
  • Сув ўлчов асбоблари ўрнатилган аҳоли абонентлар сони – 3051 та (56%)
  • Сув ўлчов асбоблари ўрнатилган улгуржи абонентлар сони – 260 та (99%)
  • Туман маркази оқова сув тизими бўйича:

Булунғур тумани марказидаги оқова сув тозалаш иншооти суткасига 1200 м3 оқова сувини қабул қилади. Оқова сув тармоқлари узунлиги 10,4 км.ни ташкил этади.

Оқова хизматидан:

  • 487 та хонадон ёки 2 403 аҳоли ёки туман маркази аҳолисининг (8,1%),
  • 53 та улгуржи истеъмолчилар оқова хизматидан фойдаланади.

2019- йил Бажарилган ишлар бўйича:

2019 йилда Республика манзилли дастурига киритилган Инвестиция ва “Обод қишлоқ” дастурлари асосида жами  10 та  қишлоқ аҳоли пунктларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида жами бўлиб, 5 та янги сув иншооти қуриш ва 6 та мавжуд сув иншоотларини реконструкция қилиш ва 16.7 км ичимлик сув тармоғи тортиш ишлари бажарилиб, фойдаланишга топширилди. 

Булардан ҳозирги кунда:

Инвестиция дастури бўйича 3 та янги сув иншоотлари қурилди ва 3 та сув иншоотлари реконструкция қилинди хамда 8.7 км сув тармоқлари тортилди, яъни булар:

Каптархона МФЙ Каптархона қишлоғида 1 та янги сув иншооти қуриш ва 1,6 км сув тармоғи тортиш 100 %га, Эрганакли МФЙ Болғоли қишлоғида 1 та янги сув иншооти қуриш ва 1.6 км сув тармоғи тортиш 100%га, Чўянтепа МФЙ Мўғол қишлоғида 1 та янги сув иншооти қуриш ва 1.5 км сув тармоғи тортиш 100 %га ва Килдон МФЙда 1 та артезиан қудуғини реконструкция қилиш ва 1.3 км сув тармоғи тортиш 100 % га, Сохибкор МФЙда 1 та артезиан қудуғини реконструкция қилиш ва 1.4 км сув тармоғи тортиш 100 % га, Чўянтепа МФЙда 1 та артезиан қудуғини реконструкция қилиш ва 1.3 км сув тармоғи тортиш 100 % га бажарилиб, фойдаланишга топширилди.

“Обод қишлоқ” дастури бўйича 1 та янги сув иншоотлари қурилди ва 3 та сув иншоотлари реконструкция қилинди хамда 7.5 км сув тармоқлари тортилди, яъни булар:

Хўжамазгил МФЙ Янги қишлоғида 1 та янги сув иншооти қуриш ва 1 та артезиан қудуғини реконструкция қилиш ҳамда 3,0 км сув тармоғи тортиш 100 % га бажарилди.

Чангал-1 МФЙ Чангал қишлоғида 1 та артезиан қудуғини реконструкция қилиш ва 3.0 км сув тармоғи тортиш 100% га бажарилди.

Янгиариқ МФЙ Мехнатобод қишлоғида 1 та артезиан қудуғини реконструкция қилиш ва 1.5 км сув тармоғи тортиш 100% га бажарилди.

“Қишлоқ қурилиш инвест” бўйича:

Янгиариқ МФЙ Мехнатобод қишлоғида 1 та янги сув иншооти қуриш ва 0.45 км сув тармоғи тортиш 100% га бажарилди.

2020- йил 1-чоракда бажарилган ишлар:

2019-2020 йил куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича 2.0 км сув тармоқларини мукаммал таъмирлаш ҳамда 0.8 км сув тармоқларини жорий таъмирлаш ишлари белгиланган бўлиб, хозирги кунда 0.4 км сув тармоқларини мукаммал таъмирлаш ишлари ва 0.3 км сув тармоқларини жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

Янгиариқ МФЙ Мехнатобод қишлоғи худудидаги янги қурилган уй-жойлар учун оқова сув тозалаш иншооти қуриб битказилди.

«Самарқанд сув таъминоти» МЧЖ Булунғур туман бўлими ходимлари ҳамда аҳоли билан биргаликда 3 та худудда жами 3.85 км сув тармоқлари тортилди.

жумладан;

- Саховат МФЙ Юқори Равот қишлоғида 1.7 км,

- Истиқлол МФЙ Фарход қўрғонида 0.35 км,

- Мингчинор МФЙ Қоракамар қишлоғида 1.8 км ичимлик сув тармоқлари тортиш ишлари амалга оширилди.

2020 йил “Обод қишлоқ” дастури бўйича:

Сохибкор МФЙ Сохибкор қишлоғида 1 та янги сув иншооти қуриш ва 2.4 км сув тармоғи тортиш,

Мингчинор МФЙ Мингчинор қишлоғида 1 та янги сув иншооти қуриш ва 3.1 км сув тармоғи тортиш бўйича меъёрий смета лойиҳалари тайёрланиб, Давлат дастурига таклиф берилган.

2021-2023 йилларга мўлжалланган

Туманда ичимлик сув таъминоти манзилли дастур бўйича:

2021-2023 йилларда туманда ичимлик сув таъминотини яхшилаш бўйича тузилган манзилли дастурда жами 39 та худудда 22 та сув иншоотларини қуриш ва 17 та мавжуд сув иншоотларини реконструкция қилиш хамда 52.6 км сув тармоқлари қурилиши бўйича давлат дастурига таклиф берилган бўлиб, ушбу ишлар амалга оширишган тақдирда жами қўшимча 12402 нафар аҳоли ичимлик суви билан таъминланади ва 8093 нафар аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланади.

Туманда оқова сув тизими хизмати  бўйича:

Булунғур тумани маркази аҳолисининг оқова суви хизматидан фойдаланишини яхшилаш мақсадида;

Оқова хизматини яхшилаш бўйича 2021-2023 йилларда туман маркази худудидан кўчалар кесимида жами 11.5 км оқова тармоқларини қуриш ва 2,0 км оқова тармоқларини реконструкция қилиш бўйича дастурга таклиф берилган бўлиб, ушбу ишлар амалга оширилган тақдирда жами қўшимча 8756 нафар аҳоли оқова сув хизматидан фойдаланади ва 10015 нафар аҳолига кўрсатилаётган оқова сув хизмати яхшиланади.           

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM