Томорқадан унумли фойдаланиш муҳим! Ҳолат депутатлар томонидан ўрганилмоқда.

Халқ депутатлари Булунғур туман Кенгаши депутати тумандаги Насиба Мамадиярова “Гулистон” маҳалласи ходимлари билан биргаликда аҳоли хонадонарида ердан унумли фойдаланиш, бир йилда 2-3 марта ҳосил олиш чоралари тўғрисида тарғибот тушунтириш ишларини олиб бориб, экин экмаган хонадонлар томорқаларига помидор, қулупнай, пиёз, картошка каби бирламчи истеъмол маҳсулотлари экилиши таъминланди.

 

Шунингдек, туман Кенгаши депутати Замира Алиқулова томонидан “Янгиқўрғон” маҳалласида ахоли томонидан томорқадан унумли фойдаланиш ҳолати ўрганилиб, бу борада бугунги кунда юртбошимиз томонидан қўйилаётган талаб ва истаклари, унинг мақсад ва оқибатлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM