Туман ҳокими “Лалмикор” ҳамда “Ғўбдин” маҳаллаларида бўлди

Бугун Булунғур тумани ҳокими Баходир Абдуллаевич Бахрамов туман ҳудудини кўздан кечирар экан, “Зарбдор” массиви, “Янгиариқ” маҳалла фуқаролар йиғини, “Мехнатобод” қўрғони ҳудудида ноқонуний қурилган қурилишлар, шунингдек, мазкур ҳудуддаги фойдаланилмай турган бинолар билан яқиндан танишди. Мазкур ҳудудда келгусида олиб борилиши зарур бўлган вазифалар белгилаб олинди.

 

Сўнгра туман ҳокими “Лалмикор” маҳалласида бўлди. “Лалмикор” маҳалласида бунёд этилаётган нодавлат мактабгача таълим ташкилоти қурилиш ишларини кўздан кечириб, ўз тавсияларини билдириб ўтди. Жумладан, таълим ташкилоти биноси олдига мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатларини ўтқазишнинг ҳозир айни вақти эканлигини, бунинг учун қурилиш ишлари якунига етишини кутмаслик кераклигини таъкидлади.

 

Туман ҳокими маҳалладаги қишлоқ врачлик пунктини кўздан кечирар экан, бу ерда ходимлар ва беморлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Суҳбат давомида барча дори-дармон воситалари етарли эканлиги, аҳолининг асосан қандай мазмундаги шикоятлар билан мурожаат қилиши, қандай камчиликлар, таклифлари борлиги билан қизиқди. Жумладан, ушбу қишлоқ врачлик пункти туман марказидан олис масофада жойлашганлигини, шундай экан, аҳоли ҳар қандай бирламчи тиббий муолажани шу ердан олиши учун барча қулайликлар ҳозир, дори-дармон воситалари етарли бўлиши лозимлигини, бу эса бевосита раҳбарият зиммасидаги вазифа эканлигини таъкидлаб ўтди. Билдирилган таклифларни ижобий ҳал этиш чоралари кўрилишини маълум қилди.

 

Уйда қолинг!

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM