Вирусга қарши чоралар кўрилмоқда. Ҳамма гап фуқароларда.

  Самарқанд вилояти ҳудудига кириб келаётган автомашиналар М-39 автомагистрали ҳам эътибордан четда қолаётгани йўқ. Хусусан, Булунгур туман Санитария эпидемиология осойишталик маркази ходимлари томонидан юкори нуқта постидан ўтаётган юк ҳамда енгил автомашиналар дезинфекция қилинмоқда.

 

Бундан ташқари марказ ходимлари томонидан туман уй-жой коммунал хизмати ходимлари билан ҳамкорликда “Булунғур” маҳалласидаги 5 та, “А.Темур” маҳалласидаги 6 та, “Гулистон” маҳалласидаги 10 та, “Улуғбек” маҳалласидаги 2 та кўп қаватли уйлар, 5 та болалар майдончаси ва 3 та умумфойдаланувчи хожатхоналар дизинфекция қилинди.

 

Шу ўринда таъкидлаш керакки, масъул ташкилотлар томонидан зарурий чоралар кўрилмоқда. Фуқароларимиз ҳам мавжуд вазиятни тўғри баҳолаган ҳолда, карантин қоидаларига тўғри ва тўлиқ риоя этишлари лозим. Зеро, барчамиз бир ёқадан бош чиқарсак, бу каби офатлар бизга яқин йўлолмас.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM