Умумтаълим мактабларига спорт анжомлари харид қилинди

Хабарингиз бор, Булунғур тумани ҳокими Б.Бахрамов томонидан ҳудудларда ўтказилган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувлари давомида ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва талабларга мувофиқ халқ таълими тизимидаги мактабларга спорт жиҳозлари ҳамда мусиқа асбоблари олиб берилиши маълум қилинган эди. Ушбу ваъдага биноан бугун 132 та баскетболл топи, 132 та гандболл топи, 265 та воллейбол топи, 284 та футболл топи ҳамда 24 та теннис столи келтирилди. Туман халқ таълими бўлими мудири в.б. С.Бердиқуловнинг таъкидлашича, ўйин топлари мактаблардаги ўқувчиларнинг сонидан келиб чиққан ҳолда тақсимланган бўлса, стол тенииси спорт зали мавжуд бўлмаган мактабларга берилиши кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, ҳар бир мактаб учун бир донадан рубоб, дутор ва доира мусиқа асбоблари харид жараёнида бўлиб, тез кунларда келтирилади.

Мазкур ўқув жиҳозлари карантин ҳолати бекор қилингач умумтаълим мактабларига топширилиши режалаштирилмоқда.

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM