Тадбиркорлар аҳолига сифатли хизмат кўрсатяптими?

         Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур туман бўлими, туман Давлат солиқ инспекцияси ва Самарқанд вилоят Давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаси Булунғур туман филиали ходимлари томонидан 2020 йил 26 март куни Булунғур шаҳри “Ўзбекистон” кўчасида жойлашган туман Тиббиёт бирлашмаси атрофидаги озиқ-овқат дуконлари ҳамда дорихоналарда савдо ва хизмат кўрсатиш ҳамда санитария-эпидемологик осайишталикни таъминлаш бўйича белгиланган талабларга риоя қилиниши ўрганилди.

Булунғур тумани “Ўзбекистон” кўчаси 73-уйда озиқ-овқат махсулотлари сотишга ихтисослашган савдо дуконида ЯТТ Бўтаев Умиджон Яхшибоевичга тегишли савдо дуконида сақланаётган сақлаш муддати ўтган ва аҳоли истеъмоли учун яроқсиз бўлган 9 турдаги 365000 сўмлик озиқ-овқат махсулотлари Самарқанд вилоят Давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаси Булунғур туман филиали ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Озиқ-овқат махсулотларининг сифат ва хавфсизлиги тўғрисида”ги 30.08.1997 йилдаги Қонунининг 16 ва 17-моддалари талаблари асосида олиб қуйилиб, белгиланган тартибда йўқ қилиниши таъминланди.

Бундан ташқари, Булунғур тумани “Ўзбекистон” кўчаси 73-уйда жойлашган савдо дуконида фуқаро Анорбоев Раббим Таваккалович тегишли ҳужжатларсиз ва сифат сертификатлари бўлмаган, яроқлилик муддати белгиланмаган 7 турдаги умумий қиймати 381000 сўмлик товар моддий бойликларини сотиш билан шуғулланаётганлиги аниқланиб, ушбу озиқ-овқат товарлари ашёвий далил сифатида олиниб,  ҳужжатлар расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар, 26.03.2020 йил куни туман ДСИнинг 2-Шакл китобига 41-рақам билан рўйхатга олиниб, қўшимча текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, Булунғур туман “Ўзбекистон” кўчасида жойлашган “Фарзона Парвиз фарм” МЧЖ ҳамда “Уролов Отабек” ХКга қарашли дорихоналар раҳбарларига тиббий ниқоблар ҳамда антисептик дори воситалари нархларини сунъий равишда оширмаслик, акс ҳолда корхона мансабдор шахсларига нисбатан қонунда белгиланган тартибда жавобгарлик чоралари қўлланилиши юзасидан тушунтиришлар берилиб, профилактик суҳбат ўтказилди.

Шунингдек, дорихоналарда тиббий ниқоблар ҳамда антисептик дори воситаларини фуқароларнинг сўровига асосан уларнинг уйларига етказиб бериш бўйича хизматларни ташкил қилиш юзасидан амалга оширилган ишлар натижасида Булунғур шаҳри “Ўзбекистон” кўчасида жойлашган 3 та дорихоналарда бундай хизматлар ташкил этилиб, бу ҳақида дорихоналарнинг кириш жойларига эълонлар қуйилди.

 

Бўлим бошлиғи

адлия маслаҳатчиси                                 Ҳ.Б.Разиқов               

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM