Туман марказий шифохонаси ёпилди(ми)?

Туман ҳокимлигининг телеграм манзилига “туманимиз шифохонаси ёпилдими?” мазмунида савол келиб тушди.

 

Ушбу савол юзасидан туман марказий шифохонаси билан боғландик. Маълум бўлишича, туман марказий шифохонаси ёпилгани йўқ. Фақат, 24 март 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг “COVID-19 коронавирус инфекциясининг худудга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш чора тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори, хамда шу мазмундаги Ўзбекистон Республикаси бош санитария қарорига кўра марказий шифохонада амбулатор қабуллар тўлиқ чекланди, шифохонада “ниқобли режим” йўлга қўйилди, беморларнинг орқасидан келадиганларнинг беморлар билан мулоқоти ва автомашиналар кириб чиқиши вақтинча чекланди.

 

Шу билан бирга кўп тармоқли марказий поликлиника, 2 та қишлоқ оилавий поликлиникаси ва 8 та қишлоқ врачлик пунктларида амбулатор қабул ва миллий календар асосида бошқарилувчи инфекцияларга қарши эмлаш ишлари давом этмоқда.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM