Камбағалликни қисқартириш чоралари кўрилмоқда.

Жорий йилнинг 28 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган селектор йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида бугун туман ҳокимлигида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда тумандан иқтисодий комплекс ҳамда маҳалла раислари иштирок этишди.

Йиғилиш давомида Савдо-саноат палатаси вилоят ҳуудий бошқармаси Ш.Юлдашев “2020 йилда кичик бизнесни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш бўйича амалга ошириладиган ишлар” юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Йиғилиш давомида сўзга чиққан туман ҳокимининг иқтисодий ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Д.Шакарбоев камбағалликни қисқартириш мақсадида маҳалла – туман (шаҳар) – вилоят – республика даражасида тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликни камайтиришга масъул алоҳида ўринбосар лавозимлари жорий қилиниб, вертикал тизим яратилаётганлигини таъкидлаб, эндиликда ушбу соҳада амалга ошириладиган ишлар кўлами янада кенгайишини таъкидлаб ўтди.

Йиғилиш якунига кўра, ҳар бир маҳаллар кесимида туман ишчи гуруҳлари билан биргаликда аҳолининг камбағал қатламларини саралаб олиш, уйма-уй юриш орқали, қамбағаллар рўйхатига киритилиши режалаштирилган оилаларнинг ҳақиқий аҳволи билан танишиш ва камбағаллик даражасига қараб тоифаларга ажратиш юзасидан устувор вазифалар белгилаб олинди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM