Жамшиджонга яхшилар кўмаги зарур. Операция учун маблағ етмаяпти.

Булунғур тумани, “Истиқлол” маҳалласи, "Шодлик" кўчаси 6-уйда истиқомат қилувчи Сулаймонов Жамшид Рустамовичга жигар серрози - Гепатит Б. Д. вируси ташхиси қўйилган. Бугунги кунда Ж.Сулаймонов Самарқанд шахридаги юқумли касалликлар шифохонасида. Ж.Сулаймоновни Ҳиндистон давлатига олиб бориб, жигар кўчириб ўтказиш керак.

 

Ж.Сулаймоновнинг укаси Ҳасанов Илҳомда 2011 йилда айнан шу ташхис қўйилган эди. Барча чораларга қарамадан И.Ҳасанов 2016 йилда оламдан ўтган.

 

Яна бир фарзанд доғини кўрмаслик учун Ж.Сулаймоновнинг ота-онаси ўз фарзандини даволатиш мақсадида “Истиқлол” кўчасидаги уйларини ҳам сотувга қўйган.

 

Ж.Сулаймоновни таниганлар унинг даволаниши учун зарурий маблағни йиғиш мақсадида “Жамшидга ёрдам” телеграм гуруҳини ташкил этишди. Яхшиларнинг эзгу мақсад йўлидаги бирдамлиги кишини хурсанд қилади: гуруҳ аъзолари сони 20 мингдан ошди. Ҳар ким ушбу савоб амал йўлида ўз ҳиссасини қўшди ва қўшмоқда. Гуруҳга қўшилиш учун линк: https://t.me/joinchat/ABIL_FMjKg3ESDYi2CX05g

 

Маълум бўлишича, Ж.Сулаймоновнинг операцияси учун яхшилар кўмаги ёрдамида зарурий маблағнинг бир қисми йиғилган. Бироқ бу ҳали етарли бўлмаганлиги сабабли, операцияга ҳозирлик ишлари бошланмасдан қолмоқда. Бу ҳақда Kun.uz сайтининг ижтимоий тармоқлардаги манзилларида ҳам “Кулишни унутган она: бир фарзандини йўқотди, иккинчисига жигарини бермоқчи!” сарлавҳаси остида (https://kun.uz/83217869) хабарлар эълон қилинди. Азизлар, ёш бир йигитнинг ҳаёти сақланиб қолиши учун сиз ҳам ўз ҳиссангизни қўшинг. Ж.Сулаймоновнинг яқинлари учун ҳозир минг сўм ҳайрия ҳам умид бағишлайди.

 

Хайрия қилиш учун:

Zelle (АҚШ, Европа): +13472655976

Sberbank (Россия, Туркия): 6390020690 35665841

Click: 8600 1309 7459 5904

Онаси Гулбаҳор опа: +998 93 998 55 44

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM