“Беш ташаббус” МТТларда!

Жорий йилнинг 26 феврал куни Булунгур туманидаги 1-сонли мактабгача таълим ташкилотида “Беш ташаббус – беш имконият!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Мазкур наъмунавий тадбирда 3-сектор рахбари Б.Жўрақулов, 4-сектор рахбари Ш.Синдаров, туман МТБ раҳбарияти, тумандаги МТТ раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққан туман мактабгача таълим бўлими мудири У.Губаева бугунги кунда мамлакатимизда ёш авлодни маънавий баркамол инсон этиб тарбиялаш, бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш, уларнинг санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича бешта муҳим ташаббус доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини, ёшларни болалигиданоқ спортга, санъатга, тил ўрганишга ва китоб ўқишга бўлган қизиқишларини уйғотиш борасида олиб борилаётган бу каби тадбирлар эса келажакда албатта ўз самарасини беришини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг болажонлар ўз қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда беш ташаббус доирасида ўрганаётган назарий ва амалий билимларини йиғилганларга намойиш этишди. Тадбир болажонлар томонидан тайёрланган куй ва қўшиқлар, театр томошалари жўрлигида, сайл кўринишида давом этди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM