Тайинлов амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020 йил 3 февралдаги хатига асосан, Самарқанд вилояти ҳокимлиги Маданият бошқармасининг буйруғига биноан Пардаев Обид Мустафакулович 2020 йил 20 февралдан Булунғур тумани 20 сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби директори лавозимига вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

 

О.Пардаев 1981 йил Жиззах вилояти, Бахмал туманида туғилган. Маълумоти - олий. 2001 йил Жиззах Давлат Педагогика Институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассисилиги Мусиқа ва эстетик тарбия ўқитувчиси.

 

О.Пардаев 2001 йилдан буён маданият соҳасида турли лавозимларда фаолият юритган. Хусусан, 2018 йилдан шу кунга қадар Булунғур туман ҳокимлиги Маданият бўлими маданий тадбирлар бўйича бош мутахасиси вазифасида фаолият юритиб келган. Оилали. 2 нафар фарзанди бор.

 

О.Пардаевга келгуси фаолиятида муваффаққият тилаймиз.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM