Раҳбарлар малака оширишди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 январдаги фармойишига асосан, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг малакасини ошириш белгиланганди. Бундан кўзланган мақсад юқори лавозимдаги кадрларнинг касбий билим-савиясини ошириш, давлат бошқаруви, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий дунёқарашини кенгайтиришдан иборат. Шунингдек, иқтисодиётни таркибий ўзгартириш ва диверсификация қилиш, давлат органлари фаолияти самарадорлигини янги босқичга кўтариш борасидаги устувор вазифаларни бажаришда ҳоким ва ҳоким ўринбосарларининг шахсий маъсулиятини ошириш ҳам кўзда тутилган.

 

Ушбу фармойишга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясида малака ошириш семинари бўлиб ўтди. Унда Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосарлари, туман (шаҳар) ҳокимлари иштирок этишди.

 

Раҳбарлар ўн кун давомида республиканинг асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларининг ҳудудлар бўйича таҳлили, мавжуд муаммолар, уларнинг амалий ечимларидан иборат мавзулардаги замонавий билимга эга бўлишди.

 

Ўқув-семинар якунида тест синовлари топширилди. Тест синовларидан муваффаққиятли ўтганларга Ўзбекистон Президентининг давлат хизмати ва давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари К.К.Куранбаев томонидан сертификатлар топширилди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM