Тадбиркорлар муаммолари жойига бориб ўрганилмоқда.

Булунғур туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагидаги фуқаролар ва тадбиркорлар томонидан тушаётган мурожаатларни ўз вақтида, тезкорлик билан ижобий ҳал этиш ва кўмаклашиш мақсадида асосий эътиборни “Сайёр қабул”ларга қаратиб келмоқда.

 

Хусусан, қабулхона томонидан тасдиқланган 2020 йил февраль ойида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларини оммавий сайёр қабул қилиш жадвалига асосан 2020 йил 06-13 февраль кунлари тумандаги “Мингчинор”, “Зарафшон”, “Олмазор”, “Оқтепа” ва “Чўянтепа” маҳаллаларида тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда сайёр қабуллар ўтказилди.

 

Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида маҳаллалар фуқаролари, ёшлар, тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг вакиллари иштирок этиб, улар томонидан жами 25 та масала бўйича мурожаатлар келиб тушди ва мазкур мурожаатларнинг 20 таси кўриб чиқилиб ҳал қилинди ҳамда 5 та мурожаат тегишли ташкилотлар томонидан кўриб чиқилмоқда.

 

Келгусида ҳам тадбиркорлар ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган фуқароларга ҳам амалий, ҳам ҳуқуқий маълумот бериш бизнинг асосий ва устувор вазифаларимиздан бири бўлиб қолиши шубҳасиз.

 

Булунғур туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM