Ғолибга энг кам иш ҳақининг 50 баробари миқдорида пул мукофоти ҳамда Олий таълимга имтиёз!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 21-ноябрдаги “Mард Ўғлон” давлат мукофоти таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3402-сон Қарори ҳамда унга илова билан “Mард ўғлон” давлат мукофоти тўғрисидаги Низом тасдиқланган. Низомга мувофиқ, “Mард ўглон” давлат мукофоти илмий фаолиятидаги муваффақиятлари, ижтимоий фаоллиги ва истеъдоди билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган иқтидорли йигитларга фан, таълим, тиббиёт, маданият, адабиёт, санъат, спорт, ишлаб чиқариш, ҳарбий хизмат сохаларида ҳамда ҳудудни мухофаза қилиш органларидаги фаолиятида эришган алохида ютуқлари учун берилиши белгиланган.

Шу муносабат билан, фан-олимпиадаларда юқори ўринларни эгаллаган, халқаро ва республика миқиёсидаги танловлар ва мусобақаларнинг ғолиблари хақидаги маълумотларни иловадаги жадвал асосида жорий йилнинг 25-феврал кунига қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Булунғур туман Кенгаши аппарати Давлат мукофотларига номзодлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассисига (маълумот учун +998 93 330 85 29) тақдим этишингиз мумкин.

 

Маълумот учун, “Mард ўглон” давлат мукофоти ҳар йили битта вилоятдан икки кишига берилади. Ғолибларга мукофотланганлик ҳақидаги диплом, кўкрак нишони ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баробари миқдорида пул мукофоти “Ёшлар куни” арафасида тантанали равишда топширилади. Олий ўқув юртларига қабул қилинадиган “Мард ўғлон” давлат мукофоти совриндорлари рўйхати ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиб борилади.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM