Булунғурда “Такси” рейди ўтказилди. Унда 240 та қоидабузарлик аниқланди.

Туман ҳокими томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар режасига кўра аҳолига транспорт хизматини кўрсатувчи корхоналарнинг санитар ҳолати, лицензияланган автомабилларнинг кунлик техник кўрикдан ўтишини ва ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиш ҳолатини кўриб чиқувчи туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи тузилган.

 

Ишчи гуруҳ томонидан Булунғур туманида аҳолига транспорт хизмати кўрсатилишини яхшилаш мақсадида жорий йилнинг 13 феврал куни “Такси” рейди ўтказилди. Ишчи гуруҳ раҳбари У.Алиев, туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш назорат инспекцияси, туман ИИБ ЙХХГ, туман тарнспорт бошқармаси, туман ДСЭНМ, туман ДСИ, туман ТТБ иштирокида ўтказилган мазкур назорат тадбири давомида жами 240 та қоидабузарлик аниқланди. Жумладан 5 та светафор қизил чироғида ўтиш, 9 та нотўғри қувиб ўтиш, 25 та ноқонуний одам ташиш, 30 та йўл белгиларига амал қилмаслик, 2 та телефон, 7 та оғир даражадаги бошқа қоидабузарликлар, 54 та хавфсизлик камари тақилмаслиги, 8 та автотранспортда аптеча йўқлиги аниқланган, 23 та  ҳолатда тарнспорт воситаси техник носоз деб топилган. Кун давомида 69 та транспорт воситаси жарима майдончаларига қўйилган.

 

Назорат тадбирида ўз хизмат вазифасини бажараётган патрул хизмат инспекторига бўйсунмаслик ҳолати ҳам кузатилди. Жумладан, патрул хизмат инспектори жизел ва ҳуштак орқали “Ласеетти” русусмли 30 L 330 FA давлат рақам белгили автомашинасига қонуний тўхташ ишорасини берган вақтида ҳайловчи автомашинани тўхтатмасдан, “Булунғур” шоҳкўчасида ҳаркатланиб кетди. Тезкор тадбирлар натижасида ҳайловчининг манзили аниқланиб, автомашина жарима майдончасига олиб келинди. Ҳужжат сўралганда мажбурий суғурта полиси муддати ўтганлиги аниқланиб, ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM