МТТларда – хотира дарслари.

Туман мактабгача таълим ташкилотларида 30 январь Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллуд топган кун муносабати билан хотира дарслари бўлиб ўтмоқда. 

Дарслар давомида болажонларга И.Каримов ҳаёт йўли, амалга оширган ишлари, бугунги давлатчилигимиз шаклланишида тутган ўрни ҳақида савол-жавоб, турли саҳна кўринишлари, интерактив шаклларда маълумотлар берилмоқда.

Бу каби хотира дарслари, шубҳасиз, эндигина шаклланиб келаётган ёш авлодни маънан етук бўлиб вояга етишида муҳим рўл ўйнайди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM