“Ўроқли” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.

Бугун, 28 январь куни 1-сектор ҳудуди бўлмиш “Ўроқли” маҳалласи фуқаролари учун навбатдаги “Сайёр қабул” ўтказилди. Маҳалладаги 8-мактабда ташкил этилган сайёр қабул туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникация ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Р.Холжигитов ҳамда туман Халқ қабулхонаси мудири Т.Соипов бошчилигида ўтказилди.

 

Унда шунингдек, таълим муассасаси, маҳалла вакиллари, маҳалла фуқаролари, 1-секторга бириктирилган корхона ва ташкилот ходимлари иштирок этишди.

 

Сайёр қабулда иштиок этган маҳалла фуқароларидан турли мазмундаги мурожаатлар келиб тушди. Жумладан, М.Норбеков маҳалла ҳудудидаги эски мактабгача таълим ташкилотининг фаолиятини тиклаб бериш юзасидан мурожаат қилган бўлса, Й.Муродов маҳалладаги таъмирталаб сим ёғочларни алмаштириш юзасидан мурожаат қилди.

 

Қабул давомида маҳалла фуқароларининг мурожаатлари тингланиб, уларни қонун доирасида, имкон қадар ижобий ҳал этиш, амалга оширилган ишлар юзасидан туман ҳокимлигига бир ҳафта муддатда маълумот киритиш тўғрисида чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM