Фуқаролар мурожаатлари тингланмоқда.

Бугун, 28 январь куни туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникация ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Р.Холжигитов томонидан фуқаролар қабули ўтказилди.

 

Қабулда тумандаги барча корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этишди.

 

Қабул давомида юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари тингланиб, уларни қонун доирасида, имкон қадар ижобий ҳал этиш юзасидан масъулларга кўрсатмалар берилди.

 

Қабул давомида қилинган мурожаатлар юзасидан амалга оширилган ишлар юзасидан туман ҳокимлигига ҳафта якунига қадар маълумот киритиш вазифаси белгиланди.

 

Қайд этиш керакки, бугунги қабулда тушган мурожаатларнинг аксарияти маҳалла томонидан бола тарбияси учун ижтимоий нафақа ажратиш юзасидан бўлди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM