Имкониятлар кенг. Улардан унумли фойдаланиш лозим.

Бироз олдин хабар қилганимиздек, бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ўроқов раҳбарлигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоят Давлат Солиқ бошқармаси, вилоят Молия Бош бошқармаси, вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Шакарбоев бошчилигида иқтисодий комплекс ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

  Йиғилишда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ўроқов туман бўйича солиқ объектларини тўлиқ ҳисобга олиш ва солиқ солиш базасини кенгайтириш, фойдаланилмаётган заҳираларни сафарбар қилиш орқали 2020 йилда бюджетга жалб қилиниши лозим бўлган қўшимча даромад манбаларини таъминлаш юзасидан тасдиқланган йўл харитасида белгилаб берилган топшириқлар хусусида тўхталиб ўтди.

Жумладан, янгидан ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан солиқ ҳисоботларида ер майдони, мол-мулк ва сув солиғи объектларини кўрсатмаган ҳолатлар юзасидан хатлов ўтказиш, фойдаланилмаётган бинолар ва қурилиши тугалланмаган объектларни аниқлаш;

Фаолият кўрсатмаётган ва паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарни тиклаш ва молиявий соғломлаштириш;

 Тадбиркорлик субъектларида норасмий тарзда ишлаётган ишчи ва хизматчиларнинг фаолиятини қонунийлаштириш;

 Қўшилган қиймат солиғи тўловчилар томонидан 2019 йил январь-ноябрь ойлари давомида манфий кўрсаткич билан тақдим этилган тадбиркорлик субъектларини камерал назоратдан ўтказиш;

 Тадбиркорлик субъектлари томонидан ишчи ходимларга 1-разряддан кам иш ҳақи ҳисоблаши ҳисобига қўшимча солиқлар ҳисобланиши олдини олиш;

 Хўжалик юритувчи субъектларнинг шубҳали фаолияти бўйича камерал назоратни таъминлаш;

 Бозорлар ҳудудида Давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият юритаётган жисмоний шахсларнинг фаолиятини расмийлаштириш, Бозор даромадларини кўпайтириш;

Савдо расталари бўйича тушумларни ошириш, Тўйхоналар томонидан амалга оширилаётган базмлардан тушган тушумни тўлиқ банкка топширилишини таъминлаш;

 Давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият юритаётган жисмоний шахсларнинг фаолиятини расмийлаштириш;

 «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончаси орқали сотилган ер участкалари ҳисобига қўшимча даромадларни таъминлаш ҳисобига туман бюджетига қўшимча маблағ тушириш имкони борлиги таъкидланди.

Шунингдек, йиғилиш давомида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Шакарбоев сўзга чиқиб, ишлар тизимли йўлга қўйилиб, масалаларга комплекс ёндашилганлиги туфайли Булунғур тумани иқтисодий кўрсаткичлар бўйича 2019 йилги режаларни ортиғи билан бажарганлигини, халқ фаровонлиги ва туман ободлиги йўлида барча имкониятлар ишга солинган ҳолда, мазкур йўналишдаги ишлар бу йил ҳам аниқ механизм асосида олиб борилишини таъкидлаб ўтди.

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM