“Килдон юлдузи” ўз фаолиятини бошлади.

Жорий йилнинг 25 декабрь куни Булунғур туман “Килдон” маҳалласи ҳудудида ташаббускор тадбиркор Маматқулов Жўрабек томонидан ташкил этилган 75 ўринли “Килдон юлдузи” номли нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Очилиш маросимида туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, туман имом хатиби, туман мактабгача таълим бўлими ходимлари ҳамда маҳалла аҳли иштирок этишди.

Ушбу мактабгача таълим ташкилотида 3 та гуруҳ, яъни кичик, ўрта ҳамда мактабга тайёрлов гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, уларда болажонлар рус, инглиз тилларини ҳам ўрганиш имкониятига эга бўлишади. Бундан ташқари спорт тўгараклари болаларни ёшлигиданоқ ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етишларига хизмат қилади.

Айтиш мумкинки, ушбу муассаса маҳалла аҳли учун янги йил байрамига байрамона туҳфа бўлди. Негаки, аҳоли гавжум бўлган ушбу маҳаллада шу кунга қадар бирорта мактабгача таълим ташкилоти фаолият юритмаётган, маҳалла аҳли эса ўз фарзандларини туман марказидаги мактабгача таълим ташкилотларига беришга мажбур бўлишаётган эдилар.

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM