Болажонлар янги йилдан мўжизалар кутишади...

Мана, янги йил байрами ҳам яқинлашиб келмоқда. Ушбу байрамдан ҳар бир инсон яхшилик ахтаради, яхши ниятлар қилади. Айниқса, болажонлар мўжизалар кутадилар...

 

Булунғур туманидаги мактабгача таълим ташкилотлари болажонларнинг ушбу умидларини рўёбга чиқаришга бел боғлашган. Улар янги йил байрамини болажонлар учун ҳақиқий мужизакор байрамга айлантиришга, болалар учун мўжизалар яратишга ҳаркат қилишмоқда.

Бугун қайси муассасага ташриф буюрманг ўзгача бир байрамона кайфият сизни ҳам чулғаб олади. Таълим ташкилотларидаги хоналар мўжизалар майдончаларига айлангандек, гўё. Уларда болажонлар иштирокида “Янги йил эртаги” байрам дастурлари бўлиб ўтмоқда.

Ушбу байрам тадбирларида болажонлар ҳамда таълим ташкилотлари педагогик жамоаси томонидан ажойиб куй-қўшиқлар, эртаклардан парчалар ижро этилмоқда. Байрам тадбирларига тарбияланувчиларнинг ота-оналари ҳам таклиф этилиб, улар ҳам фарзандларининг чиқишларини мароқ билан томоша қилишмоқда. Ҳар бир таълим ташкилотидаги байрамларда “Қорбобо”, “Қорқиз”, “Ялмоғиз кампир”лар иштирок этишиб, байрам дастурлари сўнгида болажонларга эртак қаҳрамонлари томонидан совғалар улашилмоқда.

 

Шу ўринда болалар тарбиясига масъулият билан ёндашиб, ўз ишини виждонан бажараётган барча мактабгача таълим ташкилотлари ходимларига миннаддорчилик билдирамиз.

Булунғур тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM