Самарқандда сайланган депутатларнинг 21 нафари аёллар!

 

 

Бугун вилоят соат 16.00 да Халқаро матбуот маркази Самарқанд вилояти бўлимида сайлов жараёнлари якунларига бағишланган брифинг  ўтказилди. Унда Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси раиси С. Нуриев сайлов якунлари юзасидан журналист ва блогерларга бир қатор маълумотларни маълум қилди ва саволларга жавоб берди.

Хусусан, маълум қилинишича, бу йилги сайловда Самарқанд вилоятидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига 16 нафар, халқ депутатлари вилоят кенгашига 60 нафар, шаҳар ва туманлар кенгашларига 480 нафар депутатлар сайлаб олиниши керак эди.

Маълум сабабларга кўра, сиёсий партиялар томонидан вилоят кенгаши депутатлигига номзоди кўрсатилган 7 нафар номзод, шаҳар ва туманларга қўйилган 36 нафар номзод ўз аризасига биноан номзодлар рўйхатидан чиқарилган.

Сайлов қонунчилигига мувофиқ, 2019 йилнинг 12-18 декабрь кунлари сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари ташкил этилди. Сайлов участкаларида 4075 нафар сайловчи муддатидан олдин ўз номзодларига овоз беришган.

Сайлов жараёнларини 67 нафар аккеридитациядан ўтказилган журналист ва блогерлар ёритиб боришди.

Шу йилнинг 22 декабрь куни эса Самарқанд вилоятида жами рўйхатга олинган 2 047 353 нафар сайловчида 1 миллион 527 минг нафар сайловчи сайловларда иштирок этди. Бу кўрсатгич  жами рўйхатга олинган сайловчиларнинг 74,6  фоизни ташкил этди.

Шундан 797 минг нафардан зиёдини хотин-қизлар ташкил этса, 198 минг нафардан ортиғи сайлов жараёнларида биринчи марта иштирок этаётганлар бўлди.

Бу йилги сайловларда илк бор Самарқанд шаҳридаги 66, 92 сайлов участкалари, Каттақўрғон туманидаги 519 ва 534 сайлов участкаларидаги овоз бериш жараёнлари онлайн тарзда  узатилди. Каттақўрғон тумнидаги 516 сайлов участкасига биометрик идентифекация қурилмаси ўнатилди.

Халқ депутатлари вилоят кенгашига сайлов ўтказувчи 60 та сайлов округидан 56 тасида номзодлар сайланди.  4 тасида эса яъни 1-боғибаланд, 5-Саттепо, 22-Жўш, 50-Дўстлик сайлов округларида номзодлар 50 фоиздан кўп овоз тўплай олмаганлиги боис такрорий сайлов ўтказиладиган бўлди.

        Жумладан, партиялар кесимида:

1. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан 14  нафар

2. Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партиясидан 12 нафар

3. Ўзбекистон Халқ демократик партиясилдан  11 нафар

4. Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партиясидан 10 нафар

5. Ўзбекистон Экологик партиясидан 9 нафар номзод халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига сайланди.

         Ушбу сайланган депутатларнинг 21 нафарини аёллар ташкил этади.

Бўлиб ўттган сайлов жараёнларида жиддий қонун бузилиш ҳолатлари кузатилмади. Кузатилган 2 та қонунбузулиш холатлари ҳамда “Zarnews.uz" телеграм канали орқали эълон қилинган Самарқанд туманидаги 851-сайлов участкасида сайлов қонунчилигига зид ҳатти-ҳаракат сифатида баҳоланган видеолавҳадаги ҳолат  вилоят прокуратураси томонидан текширилмоқда.

Текшириш натижаларига кўра қонунбузилиш содир этилганлиги  аниқланса тегишли тартибда чора кўрилади.

Брифинг якунида сайловларни ёритишда фаоллик кўрсатган барча ОАВ вакилларига миннаддорчилик билдирилди.

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM