Булунғур туманининг демографик кўрсаткичлари

Дастлабки маълумотларга кўра, Булунғур тумани доимий аҳолиси сони 2019 йил 1 октябрь холатига 182,7 минг кишини ташкил этиб, йил бошига нисбатан 3,8 минг кишига ёки 2,07 %га ўсди. Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 40,9 минг кишини (жами  аҳоли сонидаги улуши 22,3%), қишлок аҳолиси сони 141,8 минг кишини (77,7%) ташкил этди.

2019 йил январь-октябрь ойларида тирик туғилганлар сони 3,5 минг нафарни ташкил этди, 0,518 мингта вафот этганлар қайд этилди. ФҲДЁ бўлимларида 1,14 мингта никоҳ ва 0,106 мингта ажралишлар  рўйхатга олинган.

Аҳоли зичлиги бўйича таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, Булунғур тумани бўйича 1 кв.км.га 4158 киши тўғри келмоқда.

 

 Булунғур туман статистика бўлими

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM