Партиянинг ўтган давр мобайнида амалга оширган ишлари ҳақида қисқача...

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси туман Кенгашининг ўтган давр мобайнида амалга оширган ишлари бўйича

ҲИСОБОТИ

 

Партиянинг Булунғур туман Кенгаши 2014-2019 йиллар мобайнида туман миқёсида уз устави ва дастурида белгиланган вазифалар ижросини бажариш юзасидан фаолиятни амалга оширди.

Партия ўз дастурида миллий қадриятларни химоя қилиш, уларни бойитиш, ёш авлодни тарбиялашда уланинг маънавий дунёқарашини ривожлантириш, хар қандай вазиятда хам ёшларни ватанпарварлик, ўз она юртини севиш, у билан фахрланиш каби ғояларни илгари суради. Туризмни ривожлантириш, маданий ёдгорликларни, бой тарихий меросимизни асраб-авайлаш, ҳунармандчиликни ривожлантириш соҳалари хам шулар жумласидандир. Бу вазифалари бажариш мақсадида тумандаги давлат ҳокимияти органлари, давлат ва нодавлат ташкилотлар, таълим муассасалари билан узвий хамкорликда 2015 йил 57 та, 2016 йил 40 та,  2017 йил 45  та, 2018 йил 46 та ва 2019 йилнинг шу кунига қадар 60 та тадбир жами 250 га яқин маънавий-маърифий тадбирлар, кўрик-танловлар, спорт мусобақлари ўтказилди.

Партия туман Кенгашида 2017 йилда жамоатчилик қабулхонаси ташкил этилган бўлиб, ушбу қабулхонага турли соҳалар  бўйича мурожатлар келиб туради. Мурожатлар билан ишлаш ва халқнинг оғирини енгил қилиш учун олиб борилаётган ишлар натижасида фуқароларнинг оғирини енгил қилишда хам ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Партия сафига қирган ва ўз меҳнат жамоаларида самарали фаолият олиб бораётган партия аъзолари билан алохида ишлаш йўлга кўйилган. Партия аъзоларининг меҳнатини рағбатлантириш мақсадида давлат байрамларида, касб байрамларида ва бошқа тадбирларда ўз аъзоларини рағбатлантириб бориш йўлга кўйилган. Шу йилнинг ўтган даврининг ўзида 100 га яқин партия аъзоларини рағбатлантириш ишлари амалга оширилди. 

ЎзМТДП Булунғур туман Кенгашида хозир 1600 нафар аъзо бўлиб, шулардан кўпчилигини ёшлар ташкил этади. Туман ташкилоти беш йил давомида сиёсий, маънавий-маърифий тадбирларни кенг кўламда ҳамкор ташкилотлар билан ўтказаётганлиги ва улар республика, вилоят ва туман рўзномаларида ёритилаётганлиги, бу тадбирларда қанчадан-қанча туман фаолларининг қатнашганлиги эътироф этилиб келинмоқда. Бундан ташқари, ЎзМТДПнинг Маркакзий Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан хар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган “Донолик ва ташаббускорлик – сиёсий етакчилик мезони”, ҳозирги кунда эса “XXI аср аёли” кўрик танловида хар йили туманнинг илғор хотин-қизлари фаол иштирок этиб, вилоят ва республика босқичларида хам наъмунали ўринларни эгаллаб келмоқда. Ушбу кўрик танловнинг бир марта республика даражасида ва 3 марта вилоят даражасида Булунғур туманинг фаол аёллари ғолиблар сафида бўлишди.

 

ЎзМТДП Булунғур туман Кенгаши раиси                         А.Шокиров.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM