“ЭНГ ФАОЛ ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ” КЎРИК ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ.

Булунғур маҳалла

2019 йилнинг 16 октябрь куни Булунғур педагогика ва спорт коллежи фаоллар залида Булунғур туманидаги Фуқаролар йиғинлари ўртасида коррупцияга қарши кураш бўйича “Энг фаол фуқаролар йиғини” кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди.

Кўрик-танловнинг асосий мақсади - Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида коррупцияга қарши курашиш борасидаги тарғибот ишларини такомиллаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва билимини ошириш, фуқаролар йиғинларида коррупция ҳолатлари юз беришининг олдини олиш, ёшларда коррупцияга қарши курашиш, фаол дунёқараш ва мустаҳкам фуқаролик нуқтаи назарини шакллантириш, ушбу йўналишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда ваколатли муассаса ва ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда соҳага оид қонунчилик ҳужжатларини кенг тарғиб қилишдан иборат.

Кўрик-танловда: Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши масъул ходими Д.Исмоилов, туман ИИБ катта инспектори Холбоев Жасур, туман Адлия бўлими масъул ходими Кенжаев Бахром, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, масъул котиблари, маҳалла фаоллари, мутахассислари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Кўрик-танлов 3 та шарт асосида ўтказилди:

1-шартда: Иштирокчилар коррупцияга қарши курашиш бўйича ўз маҳалласи миқёсида амалга оширилган ишлар билан йиғилганларни таништиришди.

2-шартда: Иштирокчилар коррупцияга қарши курашга доир қонун ҳужжатларидан хабардорлиги юзасидан савол-жавоб ўтказилди.

3-шартда: иштирокчилардан коррупцияга қарши курашга бағишланган видеороликлар ёки тарғибот материалларини тайёрлаб, кундалик турмуш жараёнида учраб турган муаммо ва камчиликлар ечимини топиш бўйича таклифлар ҳам ўртага ташланди.

Кўрик-танлов якунига кўра:

1-ўринни  85 балл билан  “Бешқўтон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Асқарова Гулсум қўлга киритди.

2-ўринни  80 балл билан “Гулзор”  маҳалла фуқаролар йиғини раиси Элназаров Абдусалом эгаллаган бўлса,

3-ўрин 79 балл билан «Сайилтепа» махалла фуқаролар йиғини раиси Саттаров Усмонга насиб этди.

Тадбир иштирокчилари Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Булунғур туман кенгаши томонидан  1-2-3 даражали дипломлар, фаол иштирок этган маҳаллалар наминациялар бўйича фахрий ёрлиқлар, кимматбахо совғалар билан тақдирландилар.

Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Булунғур туман Кенгаши ахборот хизмати.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM