Халқ таълими соҳасида Рус педагоглари билан яқиндан ҳамкорлик йўлга қўйилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ва Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденов рус тили фани бўйича ўқишни такомиллаштириш, шунингдек, барча мактабларга рус тили фан ўқитувчиларини тайёрлаш бўйича ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилди, дея хабар бермоқда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати.

Халқ таълими вазирлигида бўлиб ўтган мазкур учрашувда Россиялик ҳамкорларга мамлакатимиз ўқитувчиларини рус тилида билимларни синаб кўриш ва натижаларга кўра уларни қайта тайёрлаш дастурини амалга ошириш таклифи берилди.

Шу билан бирга, томонлар Ўзбекистон ёшлари учун Россия университетларида педагогика йўналишида ўқишни ташкил қилиш масаласини кўриб чиқди.

Учрашувда республикамиздаги барча мактаб битирувчилари камида учта тилни - давлат, рус ва инглиз тилларини билиши кераклиги таъкидланди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM