Булунғур туманида “Обод қишлоқ” Давлат дастури ижросининг бугунги ҳолати қандай?

Булунғур "Обод қишлоқ"

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 феврал кунидаги “Обод қишлоқ” дастурини 2019 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4201-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан “Чангал-1” маҳалласи “Чангал” қишлоғи, “Янгиариқ” маҳалласи “Меҳнатобод” қишлоғи ва “Хўжамазгил” маҳалласи “Янгиқишлоқ” қишлоқларига жами 23,442 млрд. сўм маблағ ажратилиб қурилиш таъмирлаш ишлари режалаштирилган.

“Чангал-1” маҳалласи “Чангал” қишлоғи дастур доирасида 9,867 млрд.сўм қурилиш таъмирлаш ишлари режалаштирилиб, 9 373 млрд.сўм ишлар бажарилган.

“Янгиариқ” маҳалласи “Мехнатобод” қишлоғи дастур доирасида 7,060 млрд.сўм қурилиш таъмирлаш ишлари режалаштирилиб, 6,707 млрд.сўм ишлар бажарилган.

“Хўжамазгил” маҳалласи “Янгиқишлоқ” қишлоғи дастур доирасида 6,515 млрд. сўм қурилиш таъмирлаш ишлари режалаштирилиб, 6,384 млрд.сўм ишлар бажарилган.

Хозирги кунда “Обод қишлоқ” дастуридаги ҳудудларда ички йўллар 14,2 км йўлдан 5,6 км асфалът, 8,6 км тошли йўл бўлиб, ушбу ички йўллар тўлиқ таъмирланди.

Ичимлик суви таъминоти бўйича 3 та сув иншооти реконструкция қилиш, 1 та янги сув иншооти қуриш ва 7,5 км тармоқ тортиш ишлари белгиланган бўлиб, қурилиш ва таъмирлаш ишлари тўлиқ бажарилиб, фойдаланишга топширилди.

Табиий газ таъминоти бўйича 500 метр тармоқни таъмирлаш ва 200 дона суюлтирилган газ баллони тарқатилиши белгиланиб, ишлар тўлиқ бажарилди.

Таъмирлаши режалаштирилган 610 та якка тартибдаги уй-жойлардан, 580 та уй эгалари ва ташаббускорлар томонидан таъмирланди, қолган 30 та уйда  ишлари давом эттирилмоқда.

Ободонлаштириш ишлари бўйича 6 км пиёдалар йўлакчаси қурилиши белгиланиб, қурилиш ишлари тўлиқ бажарилди.

Кўчаларни тунги ёритиш учун 150 та тунги чироқлар ўрнатилиши белгиланган бўлиб, амалда тўлиқ бажарилди.

Жами 12 та бозор инфратузилма объектлари қурилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда (лойиҳа қиймати 2 млрд 900 млн. сўм белгиланган, булар: савдо муажмуаси, сартарошхона, этикдўзлик устахонаси, ҳаммом) қурилиш - таъмирлаш ишлари тугалланиш арафасида.

Ижтимоий соҳа объектлари кесимида қуйидаги ишлар амалга оширилди.

 “Чангал-1” маҳалласи ҳудудида жойлашган 6-сонли мактаб биносини мукаммал таъмирлаш, лойиҳа қиймати 910 млн. сўм бўлиб, туманнинг ички имкониятидан келиб чиқиб, қурилиш ишлари тўлиқ тугатилди. Жорий йилнинг 4 сентябр куни фойдаланишга топширилди.

“Янгиариқ” маҳалласи ҳудудида жойлашган 20-сонли мактабига қўшимча 360 ўринли бино қуриш, лойиҳа қиймати 1 млрд. 533 млн. сўм бўлиб,
 1 млрд. 380 млн. сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилиб, сўнги пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.

“Янгиариқ” маҳалласи ҳудудида жойлашган 24-сонли мактабгача таълим муассасаси биносини мукаммал таъмирлаш, лойиҳа қиймати 1 млрд. 947 млн. сўм бўлиб, 1 млрд. 800 млн.сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилиб, сўнги пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.  

 

Туман ҳокимлигининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича бош мутахассиси Алишер Элмуратов.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM