Тумандаги кичик саноат зонасида қандай лойиҳалар амалга оширилмоқда?

Кичик саноат зонаси

Булунғур туманида ташкил этилган кичик саноат зонаси ҳамда
2019-2020 йилларда амалга оширилиши белгиланган инвестиция
лойиҳалари тўғрисида

МАЪЛУМОТ

        

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3607-сонли “Самарқанд вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Булунғур туманидаги собиқ Килдон АЖнинг 7.5 гектар ер майдонида жойлашган бўш турган бино-иншоотлари ва фойдаланилмаётган ер майдонлари негизида кичик саноат зонаси ташкил этилган.

Туман ҳокимининг 2018 йил 22 мартдаги 548-Қ-сонли қарори билан ташкил этилган ишчи гуруҳи томонидан ушбу объект хатловдан ўтказилиб, объектнинг паспорти ва тегишли маълумотлари тайёрланди.

Туман ҳокимининг 2018 йил 27 мартдаги 610-Қ-сонли қарор билан мазкур объектнинг ер майдонлари ва бино-иншоотлари туман ҳокимлиги захирасига олинган ва ер кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган.

Ушбу Қарор асосида туман ҳокимлиги балансидаги Собиқ “Килдон” АЖ ҳудудида жами 7,5 гектар ермайдон 1106.0 кв.м бино ва иншоотлар негизида кичик саноат зонаси ташкил этилган.

КСЗ ҳудудига 1-дона қуввати 250 кВА трансформатор пункти қуриш ва 10-кВ кучланишли 1,0 км электр тармоғини тортиш, ичимлик суви бўйича 1-дона сув иншооти ва Д-75 мм бўлган 1,3 км сув тармоғи қуриш ҳамда автомобил йўли бўйича 4-К-517 автомобил йўлининг 15 км участкасидан КСЗга кириш 0,5 км йўлларни таъмирлаш ишлари режалаштирилган бўлиб, амалда электр энергияси бўйича 7 та таянч устунлар ва 1-дона қуввати 160-кВА трансформатор олиб келиниб ўрнатилган, автомобил йўли бўйича 16-метр кириш йўли таъмирланган.

Кичик саноат зонаси ҳудудига Ичимлик суви артизанини қуриш ҳамда тармоғини тортиш юзасидан барча ишлар яъни артизан қудуғи қовланди, сув иншооати ўрнатилди ҳамда бошқа ишлар амалга оширилди.

Ташкил этилган кичик саноат зонасига Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари Маъмурий Кенгашининг йиғилиш баёнларига асосан умумий қиймати 1 млн 570 минг АҚШ доллар бўлган, шундан банк кредити 615 минг АҚШ доллар, ташаббускорлорнинг ўз маблағлари 955 минг АҚШ доллар долларлик 8 та инвестиция лойиҳалари маъқулланиб, туман ҳокимлиги томонидан ер ажратиш тўғрисидаги қарорлари асосида жойлаштирилган. Мазкур 8 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши натижасида 121 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган. Ҳозирги кунда 2 та лойиҳага 123 минг АҚШ доллар миқдорида кредит маблағлари ажратилган.

 “Булунғур мебел сервис” ХК томонидан кичик саноат зона ҳудудидаги икки қаватли бинонинг биринчи қаватида мебел ишлаб чиқариш лойиҳаси ва “Булунғур олтин сув” МЧЖ томонидан икки қаватли бинонинг биринчи қаватида Нон ва қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилиши белгиланган. Лойиҳа ташаббускорлари томонидан мавжуд бинонинг том қисми алмаштирилган, эшик ва ромлар ўрнатилган ҳамда ички қисмида реконструкция қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

“Бахора автойўловчи тарнс” ХК томонидан 0,10 га ер майдони ва бир қаватли мавжуд бинода мебел ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширмоқда. Ташаббускор томонидан мавжуд бинони том қисми алмаштирилди, ички ва ташқи қисмлари реконструкция қилинган. Банк кредитини олиш мақсадида тижорат банкига барча хужжатлар тақдим қилинган ва ҳозирда Миллий банк томонидан молиялаштирилиши кутилмоқда.

 “Шохжахон ЖСД” ФХ томонидан 0,50 га ер майдонида Музлаткичли омборхона ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ташаббускор томонидан бино қуриб битказилди ҳамда ички ва ташқи қисмлари пардозлаш ишлари тугатилди. Ташаббускор томонидан Халқаро молия ташкилотлари маблағларини ҳисобидан Музлаткичли омборхона учун ускуналар олиб келиниб ўрнатилди.

“Даврон-1” МЧЖ томонидан Музлаткичли омборхона ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилиши белгиланган. Халқаро молия ташкилотларининг пул маблағлари ҳисобидан 50 минг АҚШ доллар миқдорида хорижий кредит ажратилган ҳамда Хитой давлатидан асбоб-ускуналар олиб келинган. Ҳозирги кунда “Даврон-1” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган Музлаткичли омборхона лойиҳасида асбоб-ускуналарни ўрнатиш бўйича монтаж ишлари амалга оширилди ҳамда лойиҳани фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилди. Корхона фаолият олиб бормоқда ҳамда 5 та янги иш ўринлари яратилди.

 “Ўролов Элмурод” ЯТТ томонидан 0,15 га ер майдонида мебел ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилиши белгиланган. Ташаббускор томонидан бетон (фундамент) қуйиш ишлари якунланган ҳамда қурилиш ишларини амалга ошириш учун бетон гишт маҳсулотлари олиб келинмоқда.

“Мусаева Ойсулув” ЯТТ томонидан 0,10 га ер майдонида Тикувчилик цехи лойиҳаси амалга оширилиши белгиланган. Ташаббускор томонидан қурилиш ишлари 60 фоиз қурилиш ишлари амалга оширилди.

“Колибри” МЧЖ томонидан 1,0 гектар ер майдонида Резина шиналарни қайта ишлаш ва каучик резина плиткалар ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ташаббускор томнидан лойиҳа смета ҳужжатлари тайёрланмоқда ҳамда қурилиш ишлари бошланди.

Ҳозирги кунда тумандаги саноат зонаси ҳудудида 4,5 гектар бўш ер майдони мавжуд бўлиб, ташаббускор тадбиркорларни кутмоқда.

 

Булунғур туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM