Мурожаатлар ижобий ҳал этилди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январьдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102 сонли қарори хамда 2019 йил 17 январь кунидаги “Ахоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” ПФ-5633 сонли фармони асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Булунғур туманидаги Халқ қабулхонаси 2019 йил 1 февраль кунидан бошлаб мурожаатлар билан ишлаш бўйича амалдаги тизим билан бирга, аҳоли муаммоларини уйма-уй юриш орқали аниқлаш ва ҳал этиш мақсадида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини йўлга қўйилган бўлиб, мувофиқлаштирилиб келинмоқда.

Уйма-уй юриш давомида аниқланган муаммолар ҳам босқичма-босқич бартараф этилиб борилмоқда.

Жумладан, аниқланган муаммоларга мувофиқ жорий йилнинг 4 октябр куни Булунғур тумани “Янгиариқ” маҳалласи аҳолисига 30 дона суюлтирилган газ баллонлари тарқатилди. Маҳалланинг “Янгиобод” қишлоғига 20 та, “Тўқсон” қишлоғига 9 та ва “Оча” қишлоғига 1 та суюлтирилган газ баллони олдиндан белгиланган рўйхат асосида ўз эгаларига топширилди.

Суюлтирилган газ баллонларининг ўз эгаларига тўғри тақсимланишини бевосита туман халқ қабулхонаси мудири Т.Саипов ҳамда туман ИИБ бошлиғи, 3 сектор раҳбари Б.Жўрақуловлар назорат қилиб боришди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу фуқаролар шу кунга қадар бу каби газ баллонларидан умуман олмаган эдилар.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM